Нью-Йорклик Жозеф Мальяно Kickstarterда маблағ йиғиш кампаниясини бошлади. Илк ҳафтада 257% молиялаштирилди ва бу унга 27 минг доллар олиб келди.
Aмерикалик ошпаз суперфуд – ўсимликлардан блинчик ва вафли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун сармоя йиғмоқда.
Маҳсулот таркибида шакар, сут, соя ҳамда ГМО бўлмайди, шунингдек анъанавий вафли таркибида мавжуд сунъий ингредиентлар ҳам бўлмайди. Шунга қарамай, у жуда мазали бўлиши аниқ. Бу хусусда батафсил NewFood хабарида ёзилди.
Жозеф мева-сабзавотларга асосланган муқобил маҳсулот яратди, у соғлиққа фойдали бўлиши билан бирга, экологияга ҳам зарар етказмайди.
Вафли тайёрлашда лавлаги, банан, олма кукуни, ширин картошка (батата) ва ҳатто гулкарам ҳамда цуккини кукуни асос вазифасини ўтайди. Бундан ташқари, арпа клетчаткаси ҳам ишлатилади.
Шунингдек ўқинг: Aнанасдан кроссовкалар – мода брендлари пойабзал ва либос тикишда худди ушбу мевадан фойдаланмоқда (видео)
«Бизнинг аралашмаларимиз маҳаллий ингредиентлардан тайёрланади. Металл қадоқнинг 40 фоизи қайта ишланган хом ашё ҳиссасига тўғри келади ва уни иккинчи бор қайта ишлаш мумкин”, дейди Kickstarter кампаниясининг ғоя муаллифи.
У вафли тайёрлаш учун кукунларни шунчаки сув билан аралаштиришни маслаҳат беради.
Жозеф дугонаси Жен билан сайёрага зарар етказмайдиган озиқ-овқат компаниясини очишга қарор қилган. Шунинг учун улар ўсимлик асосида тайёрланадиган таомда тўхталишди.
Женнинг тажрибаси маҳсулот ишлаб чиқариш, барқарор таъминот занжирларини яратиш ва етказиб бериш операцияларини ташкил этишда асқотади. Зеро, у қиз озиқ-овқат компанияларини тузишда тажрибага эга бўлган профессионал ошпаздир.
Жозеф эса маҳоратли бош-ошпаз ва у озиқ-овқат компанияларини ташкиллаштириш тизимида тажрибаси бор.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!