Бош саҳифаЯнгиликларAнанасдан кроссовкалар – мода брендлари пойабзал ва либос тикишда худди ушбу мевадан фойдаланмоқда (видео)
Видео Технологиялар Янгиликлар

Aнанасдан кроссовкалар – мода брендлари пойабзал ва либос тикишда худди ушбу мевадан фойдаланмоқда (видео)

Жаҳондаги энг йирик мева-сабзавот етказиб берувчи – Dolе, Лондонда жойлашган Ananas Anam стартапи билан биргаликда табиий чарм муқобили сифатида ананасдан тайёрланган – Pinatex ишлаб чиқаради.

Янги ҳамкорлик доирасида Dole ўз плантацияларидан қолган ананас баргларини йиғиб, Ananas Anamга юборади, деб хабар бермоқда NewFood.

Барглардан тола олингач, у қуритилади, қайта ишланади ва номато тўрга айлантирилади. Бу  Pinatex учун асосдир.

Pinatex – терининг машҳур веганча муқобили. Уни мода брендлари кийим-кечак, пойабзал ва автомобиль қопламаси учун кенг қўллайди.

Ҳозирги кунда Pinatexни Nike, H & М, Paul Smith ва Hugo Boss каби компаниялар ишлатмоқда.

Яқинда Nike компанияси пинатексдан янги пойабзал ишлаб чиқара бошлади (Фото: Nike)

Ananas Anamнинг маълумотларига кўра, ҳар бир квадрат метр Pinatex ҳайвонларнинг табиий терисига қараганда 8 кг углерод чиқиндисини тежайди.

Doleнинг хабар беришича, озиқ-овқат чиқиндиларига қарши курашишдан ташқари бу ҳамкорлик Филиппиндаги ананас етиштирувчи фермерлар учун янги даромад манбаларини юзага келтиради.

Одатда, чиқитга чиқариладиган ананас баргларини энди фойдали хом ашёга айланиб, минтақадаги кичик фермерларга ёрдам бериш мумкин.

«Ananas Anam» компанияси асосчиси ва бош креатив директори Кармен Хижосанинг айтишича, «Доле» ананас етказиб берувчилари ва айниқса, кичик фермерлар билан ҳамкорлик компания фаолиятининг бир қисмига айланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

EastFruit

Олмаота вилоятида (Қозоғистон) мева-резавор кластери яратилмоқда

EastFruit

Экзотик азимина – уни тижорий етиштириш истиқболлари қандай?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин