Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларОлма дарахтини буташ — бу санъат! Юқори натижага эришиш учун тавсиялар (видео)
Видео Долзарб Технологиялар Янгиликлар

Олма дарахтини буташ – бу санъат! Юқори натижага эришиш учун тавсиялар (видео)

Олма дарахтини буташ кўчатларнинг вегетатив маҳсулдорлик балансига таъсир этиш учун ҳар йили бажарилиши керак бўлган энг муҳим тадбирлардан биридир. Зеро, буташ туфайли биз йиллар давомида юқори ва барқарор ҳосил оламиз, мукаммал калибрли ва оптимал рангдаги юқори сифатли мевалар етиштирамиз.

Дарахтни тўғри буташ учун боғнинг тупроқ-иқлим шароити, кўчатнинг вегетатив ҳолати, дарахт ўстириш тизими, қабул қилинган экиш ва пайвандтаг схемасини билиш муҳим.

Аввало, буташ икки турга бўлинади: боғнинг дастлабки йилларида шакллантирувчи буташ, тўртинчи йилдан бошлаб эса маҳсулот етиштиришга мўлжалланган буташ.

Шакллантирувчи буташ усули  кўчатларга танланган шаклни бериш, уни йиллар давомида сақлаб туриш ва дарахтнинг ҳосил оғирлигини ушлаши учун етарлича барқарор бўлишини таъминлашга қаратилган. Бошқа томондан, маҳсулот етиштиришга мўлжалланган буташ дарахтнинг маҳсулдорлигини сифат ва миқдор жиҳатидан тартибга солишга қаратилган бўлиб, ишлаб чиқаришнинг алмашинувига йўл қўймайди.

Шохлар ва куртакларни таниб олиш муҳимдир. Олма дарахти шохларда икки ёки ундан кўп йил давомида куртак беради, у ламбурд деб аталади. Ламбурд жуда қисқа шохлар бўлиб, узунлиги бир неча сантиметрга тенг. Улар кўп йиллар давомида шундайлигича қолади, фақат қисқа узайишларни намоён этади ёки бриндиллаларга аралаш тепа қисм куртагидан бошлаб асос беради. Олма дарахтида вегетатив ламбурд ҳам бўлиб, у вегетатив куртак билан якунланади ва кўпинча, 1-2 йилдан кейин аралаш тепа куртакни ажратиб, гуллайдиган ламбурдга айланади. 30-80 см узунликдаги бриндилла ёки аралаш новдаларда ҳосил берадиган, тепа ҳолатда аралаш куртакли (айрим навларда эса ёнбош ҳолатда ҳам) олма дарахти турлари ҳам бор. Бриндилла етиштириш ушбу шохларнинг тепа қисмида амалга ошади, аралаш шохларда мева берадиган навлар каби шохларнинг бутун узунлиги бўйлаб олма ҳосилини беради.

Энг яхши олма энг ёш шохларда пайдо бўлади, шунинг учун маҳсулот етиштиришга қаратилган буташ аста-секин тикланишни таъминлашга хизмат қилади. Бу шохларни кесиш, жуда кучли ўсганларини олиб ташлаш ва ортиқча мева куртакларини сийраклаштириш йўли билан амалга оширилади.

Фузетто, спиндель ва суперспинделни ўстириш тизимлари «текис» бўлиб, Аdvice&Consulting томонидан тавсия этилади, чунки, улар  чекланган жойларда юқори сифатли барқарор ҳосил олиш имконини беради, буташ ва сийраклатиш каби операциялар механизациясини, ёруғликка бир хил таъсир қилиш, қўлда сийраклатиш ва йиғим-терим тезлигини ошириш, фитосанитар ишлов бериш самарадорлигини оширишни кафолатлайди.

Россияга келсак, Аdvice&Consalting тавсия этган буташ усули олма дарахтларини интенсив экишни назарда тутади, М9 илдизпоясига пайвандланган, урчуқсимон, тўлиқ ривожланганда баландлиги тахминан 3 метрга ва кенглиги тахминан 1,2-1,5 метрга етади. Қаторлар орасидаги экиш масофаси 3,5 метр, қатор бўйлаб эса 0,8 метрни ташкил этади.

Аdvice&Consalting компанияси гул куртаклари билан якунланадиган камида 5-7 та шохли юқори сифатга эга, сертификатланган ва Virus Free кўчатларни экишни тавсия қилади.

Кўчатлар экилгач, кўпайтириш мақсадида буташ амалга оширилади, бунда жуда паст новдалар кесилиб, новдаларнинг биринчи босқичини юзага келтирадиганлари қолдирилади. Охиргиси пастга эгилиб туради. Шунингдек, ўсишни рағбатлантириш учун тепадаги куртакни олиб ташлаш орқали марказий новдани бир неча сантиметрга кесиш керак.

Экишдан бир йил ўтгач, буташда вертикал бутоқлар олиб ташланади ва новданинг устки қисми кўтарилади. Шундай қилиб, янги куртак ёнбош шохларга айланади, лекин кучли ўсмайди.

Йиллар ўтгани сайин қолган шохлар ва кучли ўсган новдалар буташ орқали олиб ташланади. Бундан ташқари, тепа қисм яна кўтарилиб, уни рақиб шохга ва ўтган йил билан солиштирганда тескари йўналишга йўналтиради. Дарахт ҳаётининг ушбу босқичида биз асосий шохлардаги биринчи орқа кесмаларни ҳосил қиламиз, бу эса аста-секин юқори шохларга ҳам таъсир қилади.

Агроном Анжело Маззанти  билан олма дарахти кўчатларини буташ бўйича видео-дарсни томоша қилишни таклиф этамиз:

 

Маҳсулот етиштириш учун мўлжалланган буташ –  ўстириш тизими танлангач, ҳар йили ҳамма кўчатларда амалга оширилади. Бироқ, ҳақиқий пасайиш тўртинчи йилдан бошланади. Бунинг сабаби, биринчи уч йил – бу ишлов бериш, у кўчатнинг танланган усулда ривожланиши учун зарур. Чекланган кесиш билан янгиланиш уч йиллик новдаларда ривожланадиган мева шохларида амалга оширилади. Бриндиллалар ҳеч қачон қисқартирилмаслиги керак, чунки, улар вегетатив регенерацияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, агар зарурат туғилса, уларни фақат қисман сийраклатиш мумкин.

Олма дарахтини буташ учун энг яхши вақт (ҳам шакллантирувчи, ҳам маҳсулот етиштиришга мўлжалланган) ёмғирдан сўнг дарҳол эмас, балки қуруқ даврдаги вегетатив сокинлик даври ҳисобланади. Олмани буташ ёриқ ёки аниқ кесмалар ҳосил қилмайдиган профессионал ускуналар ёрдамида эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши лозим.

Доимий ва мувозанатли маҳсулдорликни таъминлаш ва олма яхши ҳажмга эга бўлиши учун ўстириш операцияларини давом эттириш керак: ёзда, табиий тўкилишдан сўнг биринчи йилдан бошлаб амалга ошириладиган усул – меваларни қўлда сийраклатишдир. Мева катталиги ёнғоқдек бўлганда ҳар бир гуруҳга 1 ёки 2 тадан қолдириб, сийраклатилади. Деформацияланган ёки шикастланган меваларни олиб ташлаб, энг яхши меваларни танлаш керак. Бу пишган мевалар сифатини яхшилайди ва ёш кўчатларнинг мевали шохларини ёритади.

Ниҳоят, буташнинг яна бир тури жуда муҳим, у ҳам бўлса, яшил буташ. Бу ёзда ҳам қўлланади ва айниқса, кучли ўсган кўчатлар буталса, фойдалидир. Аслида, бу баргларни яхши ёритиш ва ўз-ўзига соя солишни камайтиришга хизмат қилади. Яшил буташ охирги шаклини олган кўчатларда тож қисм ривожланишига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, бундай буташ усули билан тож қисм учун танланган шаклдан ташқарида ўсадиганлардан бошлаб, янги яшил новдаларнинг кўпи олиб ташланади.

Аdvice&Consalting мутахассислари мева компанияларига боғларни бошқариш кўникмаларини ошириш йўлида ҳамроҳлик қилиб, уларга буташ, сийраклатиш, ҳимоялаш ва ўғитлаш каби ҳар қандай тадбирларда ўз агрономлари билан ёрдам беришади, шунингдек, ходимлар учун махсус тренинглар ўтказишади.

2021 йилнинг 22 ноябрь куни Аdvice&Consalting компанияси «Кубан боғбонлари» уюшмаси билан ҳамкорликда агрономлар ва техник мутахассислар учун буташ техникаси бўйича бепул амалий семинар ташкил қилмоқда (рўйхатдан ўтиш учун «Кубан боғбонлари» уюшмаси ёки Аdvice&Consalting / Whatsapp +39 333 билан боғланинг. 9120060 | электрон почта алоқаси @ consulting.it).

Аdvice&Consalting компанияси сизни 2021 йилнинг 23-26 ноябрь кунлари Краснодарда бўлиб ўтадиган YUGAGRO кўргазмасининг В153 стенди, 2-залига таклиф этади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Музлатилган маржондарахт меваси: ушбу бизнеснинг фойдали жиҳатларини ўрганамиз

EastFruit

Европалик боғбонлар экинларни совуқдан ҳимояловчи шамол машиналари учун навбат кутишмоқда

EastFruit

Қандай қилиб боғ ва токзорни совуқ уришидан сақлаш мумкин? Ҳимоя усуллари, уларнинг самарадорлиги, нархи ва фойдаланиш имконияти

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин