Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларНидерландиялик олимлар агробизнесда сунъий интеллект қўлланишининг этикавий ва ҳуқуқий хатарларини ўрганишмоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

Нидерландиялик олимлар агробизнесда сунъий интеллект қўлланишининг этикавий ва ҳуқуқий хатарларини ўрганишмоқда

Голландиядаги Вагенинген университети тадқиқотчилари Нидерландия истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ташкилоти  (NWО) тақдим этган 2,5 миллион долларлик маблағ эвазига агроозиқ-овқат секторидаги сунъий интеллект имкониятларини ўрганишади.

Улар агроозиқ-овқат секторида сунъий интеллектдан фойдаланиш методологиясини ишлаб чиқишади, мазкур методология асбоб-ускуналар, тавсиялар, этика ва ҳуқуқ меъёрлари, шунингдек, сунъий интеллектни қўллаш бўйича жалб қилиш стратегияларини ўз ичига олади, дея хабар бермоқда «АгроБизнес«.

“Ҳозир одамлар сунъий интеллект қишлоқ хўжалигига нима олиб келиши ва у қандай хавф-хатар туғдириши мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга эмас. Агар фермер сут ишлаб чиқариш ҳақида ўзининг кундалик маълумотларини тақдим этиш орқали сунъий интеллект лойиҳасида иштирок этадиган бўлса, ўз компаниясидаги ишлаб чиқариш жараёни ҳақида рақобатчи фермерларга хабар бермаслик учун бу маълумотлардан аноним фойдаланилишини истайди”, дейди Wageningen Economic Reseachнинг  этика ва масъул тадқиқотлар ҳамда инновациялар бўйича катта илмий ходими, лойиҳа раҳбарларидан бири  Симоне ван дер Бург.

Тадқиқот этика, ҳуқуқ ва ижтимоий таъсир (ELSA) протоколларига мувофиқ, Al for Sustainable Food Systems (AI4SFS) лабораториясида ўтказилади.

Олимлар ELSA омиллари сунъий интеллект дизайнига интеграциялаштириладиган олтита амалий тадқиқотни ўтказишади.

Саволлар ҳозирча жавобсиз

Сунъий интеллект роботлари одамларнинг иш ўрнини эгаллайди ва бу агроозиқ-овқат секторидаги меҳнат бозорини тубдан ўзгартириши кутилмоқда.

Шу сабабли, олимлар «ишчи-инсонларга сунъий интеллект қандай таҳдид солиши мумкин?» ёки «роботлар сифатли ва аҳамиятли ишлар учун қандай имкониятларни таклиф қилади?», деган саволларга жавоб излашади.

Ўт ўрувчи робот тасодифан бегона ўтлар ўрнига керакли экинларни олиб ташлаши ва шу билан ҳосилни йўқ қилиши мумкин. Бу ҳолатда ким жавобгарликни бўйнига олади? Ва етказилган зарарни ким қоплаши керак? Алгоритм йирик агрокомпания учун энг яхши ечимларни топишга ўргатилади, бу эса даромад ошишига олиб келади.  Бироқ, охир-оқибат, алгоритм айбдор шахснинг мавжудлигини кўрсатувчи ҳаракатни амалга оширади.  Бу ўринда алгоритмни айблай оламизми?

Сунъий интеллектдан озиқ-овқат секторида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Мисол учун, ифор ва таъм бўйича ихтисослашган Firmenichнинг формулалар генератори бозорга тез етказиб бериладиган индивидуал парфюмерия ва таъм ечимларини таъминлайди.

Symrise компанияси ўсимлик навларида таъмларни модуляция қилувчи ўсимлик ингредиентларини аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланади. Ушбу технология ёрдамида немис компанияси таъмни мувозанатлаштира оладиган янги потенциал материалларни аниқлаш учун минглаб қадимий Хитой рецептларини ўрганиб чиқди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Сабзавот етиштиришда бегона ўтларга қарши курашиш учун кўмак берувчи лазер технологияси

EastFruit

Ўсимликларни чанглатувчи митти робот

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин