Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларМутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ
ТехнологияларЯнгиликлар

Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ

Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш сифати хомашёнинг қанақа эканлигига боғлиқ. Бу оддий ҳақиқатни бозорнинг барча иштирокчилари яхши билишади. Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида замонавий ечимларни таклиф қилувчи “Толсма Текник” компаниясининг сабзавот бўлими раҳбари Игорь Гурин AgriGatorга берган интервьюсида сабзавот маҳсулотлари мисолида хомашёни қайта ишлашга тайёрлаш жараёни қанчалик аҳамиятга эга эканлиги ҳақида сўзлаб берди.

– Игор, барчамизга маълумки, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашда хомашёнинг кимёвий таркиби ва таъми ўзгаришга юз тутади. Буни инобатга олиб айтганда, ушбу ўзгаришлар қайта ишланадиган хомашё сифатига ҳам боғлиқ бўладими?

– Агар маҳсулот ёмон сақланган бўлса, аёнки, унинг сифати ҳатто қайта ишлангандан кейин ҳам жуда шубҳали бўлади. Бу хулоса нафақат картошка ва пиёзга, балки борш тўпламига кирувчи барча сабзавотларга тааллуқлидир. Бошқача қилиб айтганда, сабзавот маҳсулотларининг сифати хомашё сифати ва сақлаш шароитларига бевосита боғлиқдир.

– Хомашёни қайта ишлашга тайёрлаш жараёни қанчалик муҳим? У қандай босқичлардан иборат?

– Албатта, хомашёни тайёрлаш кейинчалик уни қайта ишлашда катта аҳамиятга эга. Бу ерда айнан нимани қайта ишлашни режалаштираётганимизни ўзимиз учун аниқлаштириб олишимиз лозим. Чунки турли маҳсулотлар учун қайта ишлашга тайёрлаш жараёнлари бир-биридан фарқ қилади. Айтиш жоизки, маҳсулотни кейинги босқичда бир текисда тозалаш, кесиш ва термик қайта ишлашга дастлабки тайёрлашга мўлжалланган махсус ускуналар мавжуд. Шунингдек, тайёрлов жараёни чиқиндилар миқдорини анчагина камайтиради. Айнан шунинг учун ҳам мазкур босқич катта аҳамият касб этади.

– Сабзавотларни қайта ишлашга тайёрлашда яна қандай босқичлар бор?

– Дейлик, борш тўпламига кирувчи сабзавотларни тайёрлаш босқичларига калибровкани ҳам киритиш мумкин. Шундан сўнг маҳсулот ювишга ва кейин тозалашга жўнатилади. Тозалаш турлича: абразив, пичоқ билан ва чўтка билан амалга оширилиши мумкин. Тозалаш тури пировардида қандай маҳсулот олишни хоҳлашингизга боғлиқ. Агар гап кейинчалик иккиламчи қайта ишланадиган маҳсулот ҳақида бораётган бўлса, қайта ишловчи учун абразив тозалашнинг ўзи кифоя. Агар маҳсулот тўғридан-тўғри бозорга чиқариладиган бўлса, асосан пичоқли тозалашдан фойдаланиш зарур. У маҳсулотга гўёки оддий пичоқда артиб-тозалангандек кўриниш беради.

Сўнги босқич, бу – маҳсулотни тўғраш. Махсус машина маҳсулотни паррак, қаламча ёки куб шаклида кесиб беради. Маҳсулотни бевосита бозорга чиқариш учун қайта ишлаш босқичлари шундай бўлади.

Қайд этиш керакки, “Толсма Текник” компанияси сабзавотлар, мевалар ва реза-меваларни сақлаш, ишлов бериш ва қайта ишлаш соҳасида комплекс ечимлар тақдим этиш мақсадида доимий равишда ўз фаолиятини такомиллаштириб бормоқда. Янги “WINDT” брендининг яратилиши бу йўналишдаги сўнгги қадамларимиздан биридир.

“WINDT” бренди ҳозирда “Толсма Текник” компаниясининг Украинадаги барча фаолият йўналишларини ўзида бирлаштирган. Бунга сабзавотлар, мевалар ва реза-мевалар билан боғлиқ барча жараёнлар киради. Шу тариқа, мазкур бренд остида биз барча мижозларга комплекс ечимлар тақдим этамиз.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин