Мутахассислар Марс тупроғида шолғом, турп ва салат барги ўстиришга муваффақ бўлишди. Бироқ, ушбу маҳсулотлар ердаги муқобилларига ўхшамайди.
Айова штати университети олимлари лаборатория шароитида Марс тупроғини қўллаган ҳолда шолғом, турп ва салат баргини ўстиришди. Бу ҳақида Space ҳаволасига таяниб, KorrespondenT хабар бермоқда.
Космик экипажларни Марсда озиқлантириш анча қимматга тушади, шу боис, мутахассислар узоқ вақтдан бери мазкур сайёрада экин етиштириш йўлларини излаб келишмоқда. Бироқ, унинг тупроғида кўплаб ўсимликлар учун зарур органик озуқалар етишмайди ва суви жуда ҳам шўр.
Янги тадқиқотда олимлар Қизил сайёрадаги вулқон жинсларини ўрганиб, ўсимлик етиштириш бўйича тажриба ўтказишди.
Тадқиқотчилар, одатда, чорва учун пичан сифатида йиғиб олинадиган беда ўсимлиги яхши ўсишини аниқлашди. Бундан ташқари, беда майдаланганда ҳосил бўлган кукун тақир тупроқда шолғом, турп ва салат ўсиши учун ўғит сифатида хизмат қилиши мумкинлиги маълум бўлди.
Мутахассислар, шунингдек, денгиз бактериялари (Synechococcus sp. PCC 7002 — ердаги сувни тузсизлантириш учун ишлатиладиган) ёрдамида Марснинг шўр сувини тузсизлантириши мумкин.
Бироқ, олимлар етиштирган ўсимликлар Ер юзидаги маҳсулотларга ўхшамади, чунки улар ердаги муқобилларига нисбатан у қадар тўйимли эмас.
Фото: space.com
East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.