Аrtevos селекцион компанияси (Германия) ширин-нордон мева берадиган, ҳосили эрта йиғиб олинадиган голланд қишки нави – машҳур қизил Jonkheer van Tets смородинаси ўрнини боса олувчи янги нав ҳақида эълон қилди.
Маrlena номи билан рўйхатга олинган ушбу нав жуда эрта, тахминан июнь ойи ўрталарида пишиб етилади, селекционерларнинг айтишича, у эрта гул тушиши — бошқача айтганда «томчи»га чидамли «жуда юқори сифатли» смородина ҳосилини беради. Бу ҳақида EastFruit Fruitnet ҳаволасига таяниб ёзмоқда.
«Кўп йиллар давомида смородина етиштирувчилар Jonkheer van Tets нави ўрнини боса оладиган навни излашди. Ниҳоят, муносиб рақиб топилди», дейди Аrvetos ўз пресс-релизда.
«Маrlena’нинг ўзига хослигини таъминлайдиган омил унинг эрта пишиб етилиши ва ажойиб ширин таъмидир, – дейилади хабарда. – Йирик резаворлар тўлиқ пишиб етилгунга қадар ёрқин қизил рангини сақлайди. Ўртача ўлчамдаги шингилларнинг куртакларда жуда яхши тақсимланиши, шунингдек, йирик резаворлар ҳосилни яхшироқ йиғиш ва унинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради, бу эса меҳнат харажатлари ошиб бораётган шароитда тобора муҳим мезонга айланиб бормоқда».
Маrlenа нави 2012 йилда Германиянинг Red Lake нави мутацияси сифатида кашф этилган ва сўнгги бир неча йил ичида уни кўплаб фермерлар етиштирган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!