Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологиялар«Магнит» тармоғи (Россия) янги лойиҳани ишга туширмоқда: вертикал иссиқхона + дўкон
ТехнологияларЯнгиликлар

«Магнит» тармоғи (Россия) янги лойиҳани ишга туширмоқда: вертикал иссиқхона + дўкон

Россиянинг «Магнит» савдо тармоғи Исроилнинг Vertical Field тармоғи билан ҳамкорликда Краснодарда (Россия) биринчи вертикал иссиқхона фаолиятини йўлга қўйди. У «Магнит» суперстори ёнидаги автотураргоҳда жойлашган, деб хабар бермоқда ритейлернинг матбуот хизмати.

Иссиқхона – бу ақлли датчикларга эга модулли қаторлардан ташкил топган тупроқли мобиль платформадир. Иккинчиси ўсимликларнинг ҳаётий функциялари – суғориш, ёритиш ва иқлим-назоратни мониторинг қилади.

Шаҳар фермасида Баттерхед ва Эманяпроқли салат барглари, исмалоқ ҳамда райҳон ўстирилади. Уларнинг пишиб етилиш вақти – тахминан 20 кун. Сўнг йиғиб олинган кўкатлар (пестицидларсиз дея даъво қилинган) тўғридан-тўғри суперсторга юборилади. Зарурат бўлганида конструкцияни дўкон ичига ўрнатиш мумкин, дейди матбуот хизмати. Бундай иссиқхона маҳсулот етказиб бериш харажатларини йўққа чиқариб, кўкатлар мавсумий чекловларсиз, йил давомида барқарор етказиб берилишини таъминлайди. Бундан ташқари, шаҳар геопон фермаси анъанавий иссиқхоналарда кўкат етиштириш учун керак  бўладиган сувдан тахминан 90% камроқ сув сарфлайди. Ўсимликлар самарали ўсиши учун аниқ ёруғлик интенсивлигини таъминлаш мақсадида светодиод чироқлар ишлатилади. Ёритиш махсус дастур ёрдамида бошқарилиб, тартибга солинади.

Маҳсулот йиғим-теримдан  дўконлар пештахтасига етиб боргунига қадар атиги беш дақиқа вақт кетиши режалаштирилган. Ҳосил ҳар икки-уч кунда йиғиб олинади.

«Вертикал иссиқхонани ишлатиш, хизмат кўрсатиш, мониторинг ва ҳосил йиғиш жараёни осон. Бу супермаркет ходимларига платформани самарали бошқариш имконини беради. Мазкур технология иқлим зонасидан қатъи назар, маҳсулотларнинг барқарор ва юқори сифатини таъминлайди», дейди савдо тармоғининг хусусий ишлаб чиқариш бўйича директори Вячеслав Краснояров. Келгусида ритейлер Россиянинг йирик шаҳарларида ўнлаб шундай иссиқхоналар қуриш ниятида.

Шунингдек ўқинг: Хитойнинг Шэньчжэнь мегаполисида осмонўпар ферма бунёд этилади (фото)

РФ мева-сабзавот бирлашмаси директори Михаил Глушков «Магнит» қурган вертикал иссиқхонани тажриба деб атамоқда. Унинг сўзларига кўра, Россияда янги иссиқхоналар қуриш учун етарли ер участкалари мавжуд. «Масалан, Япония ва Европада бундай ер майдонлари етарли эмас. У ерларда вертикал иссиқхона қуриш урфга кирган. Бу Россияда ўзини оқлайдими-йўқми, лойиҳа  самара берадими-йўқми, буни айтиш қийин», деди у «Агроинвестор«га. Глушков иссиқхоналарда етиштириладиган маҳсулот таннархининг 50%идан ортиғини энергия харажатлари ташкил этишини, вертикал иссиқхоналарда эса  харажатларнинг бу қисми мавжуд эмаслигини таъкидлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитойдан Ўзбекистонга янги темир йўл йўналиши очилди

EastFruit

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Атирау вилояти (Қозоғистон)да сабзавот етиштириш учун йирик иссиқхона қуришни режалаштирмоқда

EastFruit

Россияни четлаб ўтувчи транспорт коридорини модернизациялаш учун КТЖга 100 миллион доллардан зиёд сармоя киритилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин