Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларХитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди
ТехнологияларЯнгиликлар

Хитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди

Хитойнинг Сhina’s Science and Technology Daily нашри хабарига кўра, Жанубий Хитой қишлоқ хўжалиги университети профессори Чен Риюань ва унинг жамоаси ўта йирик ўлчамли, баъзи мевалари диаметри 42 миллиметрдан ҳам ошадиган янги голубика навини тақдим этди. Бу ҳақида producеreport.com портали ҳаволасига асосланиб, AgroExpert.md ёзмоқда.

Хитойда голубика навлари  ҳажмига кўра уч тоифага бўлинади: диаметри 12 дан 14 миллиметргача, 14 дан 18 миллиметргача ва 18 миллиметр ёки ундан кўп.  Юньнанда етиштирилган резаворларнинг диаметри 22 миллиметр ёки ундан ҳам каттароқ.

Йирик голубика чекланган таклиф туфайли қимматроқ бўлишига қарамай, бозорда унга нисбатан талаб юқори. Янги навли резаворнинг диаметри, одатда, оддий голубикадан икки-уч баробар катта, ўртача ва йирик меваларнинг диаметри 18 дан 25 миллиметргача, гигант мевалар эса 26 миллиметрдан ошиб, 42 мм гача етади.

Саккиз йиллик тадқиқот ва ишланмалардан сўнг янги нав Хитойнинг жанубий нам иқлимида етиштириш учун жуда мос деб топилди. Улкан ҳажмига қўшимча равишда резаворлар қарсилдоқлиги ва ўртача шакар миқдори 12% дан 14% гача экани, баъзиларида эса шакар миқдори 16,9% ни ташкил қилиши билан характерланади.

Хитойда маҳаллий етиштирилган голубика, одатда, апрелдан сентябргача бозорга етказиб берилади, импорт қилинган голубика эса июндан декабргача мавжуд бўлади. Бироқ, ушбу янги нав бозорга январь ойидаёқ ички бозорга кириб келиши ва апрелгача сотилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, кўплаб голубика навлари мева бериши учун камида уч йил керак бўлса, янги нав тўғри экилганида юқори ҳосил олиш учун атиги бир йил керак бўлади. Қолаверса, унинг ҳосилдорлиги одатдаги навларга нисбатан уч-тўрт баробар юқори.

Айни кунга қадар 15 та ишлаб чиқариш базасида янги нав етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, умумий плантация майдони 166 гектардан ошади. Маълум қилинишича, кўплаб мева тармоқлари, супермаркетлар, электрон тижорат платформалари ва мева экспорт қилувчи компаниялар ҳамкорлик қилиш мақсадида профессор Чен жамоаси билан боғланган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин