Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларКартошка ва пиёзни оптик сараловчи машина (фото)
ТехнологияларФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Картошка ва пиёзни оптик сараловчи машина (фото)

Smart Grader картошка ва пиёзни оптик сараловчи қурилма бўлиб, у маҳсулотни ўлчами, шакли ва визуал хусусиятларига кўра саралайди. Яъни, машина маҳсулотнинг ёриқлари, яшил жойлари, нотекислиги, қўтир ва симқурт каби зараркунандалардан  шикастланишига ниҳоятда эътиборлидир. Мазкур қурилма ҳақида AgroTimes FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

«Бу картошка ва пиёзни саралашнинг энг яхши усулидир«, дейди Голландиянинг GeJo Grading компанияси вакили Воутер Блок.  «Уруғлик картошка учун ўлчамнинг аниқлиги жуда муҳим. Зеро, ўлчам бўйича аниқ саралов тез орада даромад ошишига сабаб бўлади«.

Бундан ташқари, нуқсони кўзга ташланиб турган  сабзавотлар осонгина топилади ва ажратилади.  Бу ишчи кучи харажатларини сезиларли даражада тежаб, саралаш сифатини яхшилайди. Энг муҳими, машина чарчоқ нималигини билмайди.

Голландия, Дания, Шотландия ва Франциядаги йирик уруғлик картошка тайёрланадиган корхоналарда бир нечта Smart Grader’лар ишламоқда. Германияда ҳам фермерлар сараловчидан фойдаланишади.

Бундан бир неча йил аввал Smart Grader’нинг «кенжа укаси Reader» пайдо бўлган эди.  Ушбу ихчам мобил қурилма узунлик ва диаметрни ўлчайди, картошка ва пиёзнинг ҳажми, вазни, миқдорини ҳисоблайди.

Уруғлик картошка етиштирувчилар бу ихчам машинани ўз далаларида синовдан ўтказиш учун олиб кетишлари мумкин.  Бундай ҳолда намуналар майдонни тарк этмаслиги керак, бу инфекция тарқалишининг олдини олади. Савдо уйлари ва илмий муассасалар, кўпинча, картошка партияларини текшириш учун Reader дастуридан фойдаланмоқда«, дейди Воутер Блок.

Фото: FreshPlaza

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин