Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИсроилда қурғоқчиликка чидамли помидор нави яратилди
ТехнологияларЯнгиликлар

Исроилда қурғоқчиликка чидамли помидор нави яратилди

Исроиллик тадқиқотчилар қурғоқчиликка чидамли ва фермерларга иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини енгишда ёрдам берадиган янги помидор навини ишлаб чиқишди.

AgroExpert.md маълумотларига кўра, Қуддусдаги Иброний университети олимлари бошчилигидаги чуқур генетик таҳлил помидор геномининг икки қисми ўртасидаги ўзаро таъсирни аниқлади, бу ҳосилдорлик ошиши ва қурғоқчилик шароитларига чидамлиликка олиб келади.

Янги помидор навига ҳали ном берилмади. У экстремал об-ҳаво шароитларига дош бера олиши билан аҳамиятлидир. Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciеncеs of America (PNAS) журналида чоп этилди.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, очиқ ҳавода етиштирилган ва супермаркетларда сотиладиган тижорат помидори навлари мавсумда бир акр учун ўртача 317 000 галлон сув талаб этади. Олимлар ўз тажрибаларида бу сув миқдорини икки баробар камайтиришди ва ажойиб натижаларга эришишди.

Бунинг учун икки турдаги помидор — ғарбий Перу чўлларидан келган ёввойи нав одатий тижорат нави билан чатиштирилган.

Шунингдек ўқинг: Олхўрининг янги нави АҚШ истеъмолчиларига манзур бўлмоқда

Мақсад, ўсимлик геномининг қайси қисмлари унинг ҳосилдорлигига ва бошқа муҳим қишлоқ хўжалиги хусусиятларига таъсир этишини аниқлаш эди.  Тадқиқот шуни кўрсатдики, ўсимлик геномидаги иккита ўзига хос қисм ҳам одатий, ҳам қурғоқчил шароитда умумий ҳосилнинг 20%-50%  ошишига олиб келади. Экиннинг умумий ўлчами ҳам яхшиланган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, натижалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш учун ёввойи турлардан фойдаланиш самарадорлигини кўрсатмоқда. Келгусида бу усул бошқа ўсимликлар учун ҳам кенг қўлланиши мумкин.

Исроилда етиштирилган янги помидор нави яқин келажакда бозорларда пайдо бўлади ва катта эҳтимол билан қайта ишлаш — кетчуп ҳамда соуслар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Ҳозирги кунда олимлар тижорат мақсадларида биринчи кроссбред навни етиштириш босқичида, у яқин икки-уч йил ичида бозорда пайдо бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин