Мобил робот платформаси ёрдамида ерга тўкилган меваларни қайта ишлаш учун йиғишни ташкил этиш мумкин. Ишланма муаллифларининг фикрича, бу билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг экологик софлик даражаси ортади ва озиқ-овқат чиқиндилари ҳажми камаяди. Бу ҳақида FreshPlaza.cоm ҳаволасига таяниб, Fruit-inform хабар бермоқда.
Автоном навигация тизими ва мобил платформа туфайли теримчи робот боғ бўйлаб мустақил ҳаракатлана олади. «Ақлли кўриш қобилияти» тўкилиб тушган меваларни топишга ёрдам беради.
АINIA мутахассислари теримчига ҳаракат траекториясини тўғри аниқлаш, тўсиқларни вақтида четлаб ўтишга ёрдам берувчи дастурий таъминот яратишди. GPS датчиклари туфайли исталган вақтда роботнинг жойини аниқлаш мумкин.
Роботлаштирилган “қўл” ердан меваларни териб, уларни мобил платформанинг ўзида жойлашган саватга солиш имконини беради. Ҳозир тадқиқотчилар робот меваларга зарар етказмаслиги ва уларнинг ҳажмини аниқроқ билиши учун тупроқдан меваларни териб олиш механизми устида иш олиб боришмоқда.
Шунингдек ўқинг: Австралия компанияси иссиқхоналарида помидорни асалари ўрнига роботлар чанглатмоқда (видео)
Теримчи 2D ва 3D видеокамералар туфайли «кўра» олади. 2D камера меваларни таниб олиш имконини беради: робот уларнинг рангги, тузилиши ва ҳолатини таҳлил қилади. 3D-камералар ёрдамида эса ердаги меваларнинг шакли, ҳажми ва жойлашувини фарқлайди.
Ҳозирча ишланма муаллифлари Испаниянинг Валенсия провинциясида дарахтлардан тўкилган апельсинларни йиғиш учун “ёрдамчи”ни синовдан ўтказишмоқда. Келажакда робот тўкилган бошқа меваларни йиғишда ҳам қўлланиши режалаштирилган.
Ҳар йили Европа қишлоқ хўжалиги сектори деярли 80 миллион тонна мева-сабзавотларни бой беради. Шулардан 30 миллион тоннаси сотувга чиқарилмайдиган мевалардир, чунки тўкилиб тушган мева товар кўринишини йўқотгани боис, у йиғиб олинмайди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!