Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларҲар бутадан 12 доллар даромад – Тожикистонда қулупнай етиштириш тажрибаси (видео)
ВидеоДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Ҳар бутадан 12 доллар даромад – Тожикистонда қулупнай етиштириш тажрибаси (видео)

Сифатли резавор икки-тўрт баробар қимматроқ туради, ҳатто Тожикистондек бадавлат бўлмаган мамлакатда ҳам бунинг учун кўпроқ пул тўламоқчи бўлганлар бисёр. Ишонмайсизми? Унда Хўжанд яқинидаги “Ҳариф” МЧЖ иссиқхонасига келинг. Бу ерда сиз ультра-замонавий иссиқхоналарни кўришингиз мумкин. Уларда итальян селекциясининг энг яхши қулупнай навларини етиштириш учун тўрт хил ёндашув мавжуд. Иссиқхонада  ушбу турдаги резаворни етиштириш технологиялари ҳақида бепул маслаҳат ва  тожик тилида чоп этилган ноёб китобни олишингиз мумкин.

Ҳозир май ойи ва бозорда қулупнай кўп. Килограммини 10 сомонийга ҳам сотиб олиш мумкин. Бироқ, менинг резаворларимни харид қилмоқчи бўлганлар сони маҳсулотимдан кўра  кўпроқ ва унинг улгуржи нархи ҳозир 1 кг учун 25 сомоний (1 кг учун тахминан 2 доллар)ни ташкил қилмоқда. Нега харидорлар менинг нисбатан қиммат резаворимни афзал кўришади? Чунки у катта ўлчамли, юқори таъм хусусиятларига эга, хушбўй ифори бор ва энг муҳими, бир неча кун музлатгичда сақланмаса ҳам, дўкон пештахтасида турган ҳолатида ташқи кўринишию сифат кўрсаткичларини йўқотмайди!”, дейди  “Ҳариф” МЧЖ асосчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.

Дарвоқе, Бахтиёр Марказий Осиё мева-сабзавот бозорининг етакчи экспертларидан бири, ФАО ва EastFruit лойиҳаси маслаҳатчиси. У мева-сабзавот савдосида катта амалий тажрибага эгадир. Резавор етиштиришга эса экспертни EastFruit лойиҳаси доирасидаги конференция ва ўқув сафарларида олган билимлари илҳомлантирган.

У қулупнайнинг олти хил  замонавий навини Италиядан олиб келган ва ҳозирги кунда ўзининг иссиқхоналари негизида бепул семинарлар ўтказиб, ушбу навлар ҳамда уларни етиштиришнинг турли усулларини намойиш этмоқда. Навлар ҳам ремонтант, ҳам ҚЁК (қисқа ёруғ кун) навлардир. Ремонтант навлардан  «Вивара», «Мурано», «Кантус», ҚЁК навларидан «Клери», «Лучиа» («Лючия») ва «Квики» кабилар мавжуд.

Биз махсус иситилмайдиган иссиқхоналаримизда қиш бўйи мунтазам қулупнай ҳосилини олдик. Ўшанда унинг нархи килограмм учун 200 сомоний (кг учун 16 доллар)га етди. Йилига 12 ой давомида резавор етиштириш ва йиғиб олишни режалаштирмоқдамиз. Бизнинг навлар,  албатта, технологиянинг барча элементлари ҳисобга олинса, бир ўсимликдан 800 граммгача қулупнай олиш имконини беради. Ҳозирча бундай натижага эриша олмадик, лекин эндигина бошладик ва ўрганяпмиз. Йил давомида бундай резавор учун ўртача нарх, ҳатто энг консерватив ҳисоб-китобларга кўра ҳам 40 сомонийдан паст бўлмайди. Маълум бўлишича, бир туп ўсимликдан мавсумга қараб, 2,6 дан 12 долларгача даромад олиш мумкин. Агар тўрт ярусли осма товоқларда ўстирилса, технологияга қараб, ҳар квадрат метрга 10 тадан 40 тагача ўсимликни жойлаштириш мумкин”, дейди Бахтиёр Абдувоҳидов.

Бундай бизнес фермерларга яхши даромад келтиришини ҳисоблаб чиқиш қийин эмас. Ҳатто 10 сотих (0,1 гектар) ер ҳам 50 000 дан 100 000 долларгача даромад келтириши мумкин. Албатта, бу борада иссиқхонага инвестициялар кам бўлмайди ва юқори сифатли резаворлар  етказиб бериш кўпайиши билан унинг нархи ҳам пасайиши мумкин. Шунинг учун, агар маҳсулот етиштириш оммавийлашса, экспорт ҳақида ўйлаш фурсати келади.

Бахтиёр Абдувоҳидовнинг сўзларига кўра, компаниянинг мақсади –  маҳаллий фермерларга резавор етиштириш бизнесида селекция муҳим аҳамиятга эга эканини, маҳсулотнинг таъми ва ташқи кўриниши унинг яхши сотилиши ҳамда юқори нархларини таъминлашини кўрсатиб беришдир. Бундан ташқари, биз аввалроқ ёзганимиздек, компаниянинг ўзи резавор музлатиладиган заводнинг хомашё базасини кенгайтириш учун кўчатлар етиштиришни бошлаган.

Кўчат етиштириш асосий бизнесимиз эмас – деҳқонларга сифатли резавор етиштириш ва уни муносиб нархда сотишни ўргатиш учун иссиқхоналар қуришимиз, музлатишга мос навлар кўчатларини етиштиришни йўлга қўйишимиз керак эди”, дейди Бахтиёр Абдувохидов.

«Ҳариф” МЧЖнинг қулупнай етиштириладиган иссиқхоналарига виртуал ўқув сафари учун қуйидаги видеони кўринг.

Қулупнай етиштиришнинг замонавий технологиялари бўйича тожик тилидаги китоб матни.

Loader Loading...
EAD Logo Taking too long?
Reload Reload document
| Open Open in new tab

Скачать [2.23 MB]

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин