Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларДунёда ерга вертикал ишлов бериш бозори йилига 25 фоизга яқин ўсади
Технологиялар Янгиликлар

Дунёда ерга вертикал ишлов бериш бозори йилига 25 фоизга яқин ўсади

Allied Market Research ҳисоботларига қараганда, дунё ерга вертикал ишлов бериш бозори  2026 йилга бориб $12,7 млрд га етади. 2019 йилдан 2026 йилга қадар у ўртача 24,6 фоизга ўсиб боради деб ёзади FruitNews Freshfruitportal материалларига таянган ҳолда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу истеъмолчилар орасида органик озиқ-овқат маҳсулотлари тобора кўпроқ оммалашаётгани билан боғлиқ.

“Ерга вертикал ишлов бериш сифатли маҳсулот етиштириш ҳамда об-ҳаво шароитлари, суғориш учун сув захираси, тупроқ ҳолати ва мавсумий ишчиларга боғланиб қолмасликка имкон яратади, технологиялар эса ҳосилни назорат қилишда ёрдам беради”, дейилади Allied Market Research ҳисоботида.

Аммо зарур ёритиш даражаси ва суғориш тизимларига эга бўлган иссиқхоналарни барпо этиш бошланишига катта харажатлар талаб этади. Бундан ташқари, қўлланиладиган технологиялар ҳам ҳали ишлаб чиқиш жараёнида. Буларнинг бари ерга вертикал ишлов бериш бозорининг ўсишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо аҳолининг ўсиши ва ҳосил етиштириш учун технологиялардан фойдаланишга асосланган қишлоқ хўжалигининг ривожланиши яхши даромад олиш имконини беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади

EastFruit

Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото)

EastFruit

Олмаота вилоятида (Қозоғистон) мева-резавор кластери яратилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин