Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларДубайда йилига 2 миллион фунт кўкат етиштирувчи жаҳондаги энг йирик вертикал ферма иш бошлайди
ДолзарбТехнологияларЯнгиликлар

Дубайда йилига 2 миллион фунт кўкат етиштирувчи жаҳондаги энг йирик вертикал ферма иш бошлайди

Маълумки, Бирлашган Араб Амирликлари экин майдонлари ва сув тақчиллиги туфайли озиқ-овқатнинг қарийб 90 фоизини хориждан импорт қилади. Маҳаллий озиқ-овқат дўкони пештахталарида сархил сабзавотлар, кўкатлар ва исмалоқ кабиларни доимий учратиш мумкин. Аммо унинг кўп қисми Европа (ёки ҳатто АҚШ)дан импорт қилиниши аниқ. Ушбу муаммони ҳал қилиш йўлидаги биринчи қадам Дубай аэропорти яқинида жойлашган янги вертикал ферма бўлади. У ерда йилига 900 тоннадан ортиқ баргли кўкатлар етиштириш имконияти яратилиши айтилмоқда.

Ферма ECО 1 номини олди ва айни пайтда жаҳондаги энг йирик объект ҳисобланади. EastFruitнинг FastCompany ҳаволасига таяниб хабар беришича, ферманинг майдони 30,5 минг квадрат метрдан ошади, стеллажларида салат, исмалоқ ва руккола ўстирилади.

Шунингдек ўқинг: Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео)

«Озиқ-овқат ишлаб чиқаришда ҳажм жуда муҳим аҳамиятга эга«, дейди Бостон яқинида жойлашган Crop Оne вертикал деҳқончилик лойиҳасининг бош директори Крейг Ратайчик.

Crop Onе лойиҳаси ЕCО 1 фермасини қуришда Emirates Airlines авиакомпаниясини озиқ-овқат билан таъминловчи Emirates Flight Catering билан ҳамкорлик қилди. Бошқа ёпиқ фермалар сингари у ўсимликларнинг ўсишини кучайтириш учун ёруғлик, намлик, озуқавий моддалар ва бошқа омилларни автоматик равишда кузатиб боради ва бошқаради. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ушбу технологиянинг харажатларини тақсимлашга ёрдам беради.

Бундай миқёсда иқтисодиёт яхши иш беради. Шу тариқа ферма жуда даромадли корхонага айланади”,  дейди Ратайчик.

Иншоот, шунингдек, далада кўкат етиштириш учун зарур бўлганидан 95% кам сув сарфлайди ва пестицидлар ҳамда гербицидларни қўлламайди. Кўкатлар назорат остида ўстирилиши ва тўғридан-тўғри дўконлар ёки авиакомпанияга юборилиши сабабли, уларни истеъмол қилишдан аввал ювиш шарт эмас. Зарар ва йўқотишлар фоизи узоқдан етказиб бериладиган маҳсулотларга нисбатан анча паст бўлади. Бироқ, ферма кўкатларининг углерод изи импорт қилинадиган маҳсулотлардан қанчалик фарқ қилиши ҳозирча аниқ эмас. Компания ферма қанча энергия сарфлаши ҳақида маълумот бермади, аммо энг самарали тизимлардан фойдаланилаётгани айтилди.

Бундай объектларда углерод чиқиндиларининг асосий манбалари ёруғлик ва ҳаво айлантирувчи ускуналардир. Ферма келажакда қуёш энергиясига ўтишни режалаштираётган бўлса-да, айни дамда анъанавий энергиядан фойдаланади.

Ҳозирча у Бирлашган Араб Амирликларидаги 10 миллионга яқин киши ҳар куни истеъмол қиладиган кўкатларнинг оз қисмини таъминлай олади. Аммо мазкур ҳудудда кўпроқ фермер хўжаликлари пайдо бўлиши эҳтимоли баланд.

Ҳукумат яқинда Абу-Дабида ёпиқ турдаги қишлоқ хўжалиги секторига 100 миллион доллар сармоя киритди. Вертикал деҳқончилик усуллари ва технологияларини такомиллаштириш бўйича ишлайдиган янги тадқиқот маркази шулар жумласидандир. Прогнозларга кўра, келгуси 4 йил ичида вертикал деҳқончилик саноати 9,7 миллиард долларгача ўсиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин