Мавсумий ишчилар етишмовчилигини камайтириш учун британиялик ишлаб чиқарувчилар салат барги йиғим-теримида иштирок этувчи роботларни яратиш лойиҳасини ўз зиммаларига олишди.
Британиянинг салат барги етказиб берувчи компаниялари – G’s Fresh ва PDM Produce салат барги ҳосилини йиғувчи роботларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш учун агротехник мутахассислар билан ҳамкорликда иш юритмоқда, деб хабар берди FruitNet ҳаволасига таяниб EastFruit.
Innovate UK молиялаштирган лойиҳада ишлаб чиқарувчилар Аgri-EPI маркази (Эдинбург), Ҳарпер Адамс университети (Ньюпорт), IDS Imaging Development (Германия) ва видеомаълумотнинг автоматлаштирилган таҳлил технологияси бўйича бошқа мутахассислар билан интеллектуал автоматлаштирилган тизим (салат барги йиғим-терими учун)ни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишмоқда.
Хабарда айтилишича, порей пиёзи йиғим-терими учун мўлжалланган мавжуд ускуна салат баргини ердан кўтариб, уни сиқиб турувчи тасмалар орасида ушлаш учун мослаштирилмоқда. Ташқи ёки «ўрама» салат барглари пояни очиш мақсадида механик равишда олинади, сўнгра машинанинг кўрув қобилияти ва сунъий интеллект салат бошини яхшилаб ажратиш учун поядаги кесиш нуқтасини аниқлайди.
«G Salad Harvesting Services Ltd» компаниясидаги ҳамкасбларнинг фикрига кўра, айсбергни кесиш жараёни автоматлаштиришда техник жиҳатдан энг қийин босқичдир», дейди IDSнинг маҳсулотлар савдоси бўйича мутахассиси Роб Уэбб.
Шунингдек ўқинг: Япониянинг Кubota компанияси ва Теsla асосчиси ҳамкорлигида узум етиштирувчи робот ишлаб чиқарилади
Лойиҳа иштирокчиларининг сўзларига кўра, яратилаётган робот-ишчи прототипи uEye FA оиласига мансуб GigE Vision камерасини ўз ичига олади. У жуда ишончли бўлиб, мураккаб шароитларда идеал ускунадир. Робот-теримчи прототипи дала синовларида қўлланади.
«Лойиҳада иштирок этишдан мамнунмиз ва натижаларни интиқлик билан кутмоқдамиз. Биз унинг салат барги ҳосили йиғим-теримини автоматлаштириш ва самарадорлигини оширишдаги имкониятларига аминмиз, зеро, бу фақат мавсумий ишчилар етишмовчилиги муаммосини бартараф этибгина қолмай, иш маҳсулдорлигини оширишга ҳам хизмат қилади», дейди IDS Imaging Development Sistems компаниясининг бошқарувчи директори Ян Хартманн.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!