Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЯпониянинг Кubota компанияси ва Теsla асосчиси ҳамкорлигида узум етиштирувчи робот ишлаб чиқарилади
ТехнологияларЯнгиликлар

Япониянинг Кubota компанияси ва Теsla асосчиси ҳамкорлигида узум етиштирувчи робот ишлаб чиқарилади

Япониянинг қишлоқ хўжалиги ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Кubota компанияси Теsla ҳаммуассиси ва муҳандиси Ян Райтни сунъий интеллект ёрдамида бошқариладиган дала роботларини яратиш учун ҳамкорликка чорлади. Дастлаб винобоп узум навларини етиштириш жараёнида ишлайдиган машиналарга эътибор қаратилади.

Nikkei Asia маълумотларига кўра, Ян Райт билан ҳамкорлик орқали Кubota АҚШнинг янги тадқиқот бўлимига сунъий интеллект ва автоматлаштириш технологиясини яхши биладиган ходимларни олиб келишга умид қилмоқда. 50-60 га яқин муҳандислар (хусусан, Кubotaдан), бўлинманинг Силикон водийси ва бошқа жойлардаги иншоотларида ишлайди. Kubota келгуси бир неча йил ичида лойиҳага ўнлаб миллион доллар ажратади, деб ёзмоқда Future Farming.

Узумзорда ишловчи роботлар

Узум етиштириш жараёнида ишловчи роботлар узумзорлар бўйлаб мустақил равишда ҳаракатланиши керак. Сунъий интеллект (СИ) камера тасвирларини таҳлил қилиш, новдаларни кесиш учун танлаш ва токлар ҳолатини текшириш учун ишлатилади. Кubota АҚШнинг Ғарбий соҳилидаги анъанавий қишлоқ хўжалиги ускуналаридан фойдаланувчи фермерлар талабини кутмоқда. Зеро, компания йиғим-терим ишларини ҳам роботлар  бажаришини режалаштирган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин