Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларБААдаги вертикал фермада заъфарон етиштирилади
ДолзарбТехнологияларЯнгиликлар

БААдаги вертикал фермада заъфарон етиштирилади

Жорий йил бошида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) мамлакатда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва қишлоқ хўжалиги тизимини келажак учун тайёрлаш мақсадида ЭКСПО — 2020 кўргазмаси ўтказиладиган жой яқинида вертикал ферма қуриш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар бошлангани ҳақида эълон қилган эди, дея хабар бермоқда EastFruit Khaleej Times нашри ҳаволасига таяниб. БААда энди Яқин Шарқ минтақасидаги энг йирик ёпиқ вертикал заъфарон фермаларидан бири мавжуд бўлади.

Одатда, вертикал деҳқончиликда баргли кўкатлар, резаворлар ва бошқа маҳсулотлар етиштирилади, заъфарон етиштириш эса нисбатан янги тушунчадир. У ўзига хос экин бўлиб, БААда у ниҳоятда қадрланади”, деди Вертикал фермерлик ассоциацияси раиси Кристин Циммерманн-Лёссл. “Бирлашган Араб Амирликларида маҳаллий шароитда заъфарон етиштириш келажак сари олға қадамдир”.

Шаржанинг Ал-Зубайр шаҳридаги Veggitech заводида жойлашган вертикал ферма БААдаги агротехнологик ташаббус доирасида заъфарон етиштиришга тайёр. Саудия Арабистонининг SNАSCО гуруҳига тегишли Veggitech айни пандемия авжига чиққан маҳал қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ёритиш тизимини қўллаган ҳолда енгил гидропоник тизимлардан фойдаланишни эркинлаштириш ва шаҳар деҳқончилигини кенгайтириш учун илғор технологиялар бўйича кашшоф сифатида ташкил этилган.

«Заъфарон етиштириш цикли уч ой — август ойи ўрталаридан ноябрь ойи ўрталаригача давом этади, шундан сўнг заъфарон пиёзлари иссиқхонага кўчирилади«, дейди Veggitech компаниясининг ишлаб чиқариш ва ривожлантириш бўйича катта менежери Али Абасси.

Келгуси тўққиз ой давомида иншоот экзотик қўзиқоринлар етиштиришда ҳам қўлланади ва у ёпиқ ақлли қўзиқорин фермасига айлантирилади.

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин