Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларАгродронлар ва роботлар эволюцияси: агроскаутинг ва робототехника самарадорлиги
ДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Агродронлар ва роботлар эволюцияси: агроскаутинг ва робототехника самарадорлиги

2022 йилнинг 27 сентябрь куни “Боғдорчилик ва сабзавотчиликда учувчисиз технологиялар: Шарқий Европа ва Марказий Осиёда улардан фойдаланиш имкониятлари” мавзусида халқаро вебинар бўлиб ўтади. Drone UA компаниясининг ҳаммуассиси ва бошқарувчи ҳамкори Валерий Яковенко унинг спикерларидан биридир.

Тадбир ФАО/ЕТТБнинг мева-сабзавот савдосини ривожлантириш лойиҳаси, EastFruit ва Sapienza Mediа ҳамкорлигида ўтказилади.  “Боғдорчилик ва сабзавотчиликда учувчисиз технологиялар: Шарқий Европа ва Марказий Осиёда улардан фойдаланиш имкониятлари” деб номланган ушбу вебинар 2022 йилнинг 27 сентябрь куни Zoom платформаси орқали соат 10:00 да Киев ва Кишинёвда, 12:00 да Тбилисида, 13:00да Тошкентда бошланади. Барча хоҳловчилар вебинарда бепул иштирок этиши мумкин. Бунинг учун ушбу ҳаволадан фойдаланиб, рўйхатдан ўтиш зарур.

Тадбир арафасида EastFruit Валерий Яковенкодан дронлар, агробизнесдаги робототехника эволюцияси ва Украинада муваффақият қозонган йўналишлар ҳақида сўради.

— Дронлар роботлардан нимаси билан фарқ қилади? Дронларнинг роботлаштирилишини кутишга ҳожат борми?

— Энг аввало, дрон роботдан фарқ қиладими, деган саволга жавоб берайлик. Дронларнинг бутунбошли экотизими робототехника экотизимининг бир қисми бўлиб, замонавий дронлар ҳақида гапирганда, улар ўз миссиясини автоматик, автоном тарзда бажара оладиган ва баъзан парвоз вақтида ҳам қарор қабул қила оладиган қурилмалардир. Яъни, робототехника элементлари, автоматизация элементлари, ишловчи ресурсни тежаш элементлари — дронларда мавжуд. Хуллас, дронлар — бу роботлар.

Қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланганда амортизация, дронларга техник хизмат кўрсатиш ва харажат материаллари учун маблағ ажратиш ҳақида ўйлаш керак. Пропеллерлар, қотириш мосламалари, кимёвий қувурлар ва бошқалар каби қўшимча харажатларни ҳисобга олиш лозим. Модель ва эксплуатация даражасига қараб, нарх миқдори турлича бўлиши мумкин.

Дронлардан фойдаланишда энг қиммат материал батареялардир. Замонавий дронлар литий билан «озиқланади», чунки батареялар муайян ресурсга эга бўлиб, бу ресурс тугаганда батареяни ўзгартириш керак.

Ва биз бундай ускунанинг амортизацияси ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бир йил давомида дрон қандай ишлатилганига қараб, маълум бир фоизни қўйиш керак бўлади. Мисол учун, қазилма саноатида биз алоҳида таъмирлаш фондига харид қилинадиган асбоб-ускуналар тўплами таннархини 10-15 фоизгача таъминлаймиз ва буни бошқа соҳаларда ҳам қўллаш мумкин.

Дронларни қўллаш кўламини фарқлаш жуда муҳимдир. Уларни саноатда қўллаш ва хобби сифатида фойдаланиш ўртасида катта фарқ бор.

Саноат соҳаси учун дронлардан фойдаланиш ҳақида гапирадиган бўлсак, масалан, қишлоқ хўжалигида, баъзан дронлар 600 соат давомида узлуксиз ҳавода бўлади, яъни, улар мунтазам равишда ўз вазифасини бажаради — учиш, ёқилғи қуйиш, пуркаш ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Ўсимликларни ҳимоялаш воситаларини (ЎҲВни) қўллаш учун эмас, балки скаутингларга мўлжалланган дронлар ҳақида гапирганда, 300 дан 350 гача батарея цикли ва дронларнинг учиш-қўниши ҳақида сўз юритишимиз мумкин. Бу агрономлар ёки тадқиқотчилар ёхуд шунчаки далага чиқиб, ҳолатни текширадиган, дала устидаги парвозлар ҳамда дала назоратини амалга оширадиган агроскаутлар шуғулланадиган ишдир. Яъни, умуман олганда, фойдаланиш интенсивлиги жуда юқори ва ускунани қўллаш тури ҳамда унинг бозорига қараб, ёки амортизация ёки таъмирлашга сарфлашимиз керак бўлган фоизларни ҳисобга олиш лозим.

— Ҳозирги кунда мавжуд роботлар қайси турдаги қишлоқ хўжалиги ишларини бажаришга қодир?

– Қишлоқ хўжалигида мавжуд техникаларнинг аксарияти аллақачон роботлаштирилган.  Украинада дронлар эволюцияси бошида, яъни, бундан 9 йил аввал ҳамма фақат муаммоларни аниқлаш, бир текис бўлмаган зонани топиш имконияти, ер сатҳидан кўринмайдиган нарсани аниқлаш хусусияти ҳақида гапирар эди. Ҳозир  фойдаланилаётган дронлар билан эса ушбу ҳолатларга таъсир ўтказиш мумкин.  Ҳаракат қилиш лозим, бу бизга маълум бир мураккаб қишлоқ хўжалиги жараёнларини робототехника ёрдамида якунлаш имконини беради. Ва бу ҳозир реал имкониятга айланган.

Қишлоқ хўжалигида роботлардан фойдаланишнинг энг муҳим ва энг кенг тарқалган функцияси — бу ЎҲВни қўллаш ҳамда ўсимликларни ҳимоялаш босқичидир.

Вақт ўтиши билан биз дронлардан ерусти ускуналари билан ишлаш, тупроққа ишлов бериш, йиғим-терим операциялари ва бошқа саъй-ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланиш имкониятини кўрамиз.  Роботлар боғлар ва резавор далаларида ҳам тобора кўпроқ қўлланмоқда. Яъни, эволюция аниқ, у ҳозирнинг ўзида содир бўлмоқда.

— Украина фермерлари ишлаб чиқариш жараёнларига роботларни нечоғли кўп жорий қиляпти? Ва айнан қайси роботлар қўлланмоқда?

– Украина фермерлари ёш, жуда фаол, янги инновацион технологияларга очиқдир. Ва улар роботлаштирилган жараёнлар, хизматлар, умуман технологияларни жорий этиш тезлиги бўйича жаҳонда 1-ўринда эканлиги аллақачон ўз тасдиғини топган.

Агар биз қишлоқ хўжалигидаги инновациялар ҳақида гапирадиган бўлсак,  албатта, Украина ҳақида сўз юритишимиз лозим бўлади.  Европа билан солиштирсак, у ҳолда украиналик фермерлар европаликларга нисбатан кўп янгиликларни жорий қилаётгани аён бўлади. Агар жаҳон миқёсида солиштирилса, робототехникани ривожлантиришда аниқ рақобат мавжуд — бу Хитой, Жануби-Шарқий Осиё ва Таиланд, Индонезия каби муайян мамлакатлардир.  Аммо агар тезлик ҳақида сўз юритилса, Украина трендларни белгиламоқда, ҳатто ҳозир ҳам олдинда ва бу жуда муҳим.

Пуркагич дронлар бозори чаққон!

Агар замонавий фермерлар орасида энг оммабоп робот турлари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу дрон-пуркагичдир. Ушбу бозор ҳар йили бир неча баробар кенгайиб бормоқда ва биз унинг ўсиши учун катта имкониятларни кўрмоқдамиз. Пургакич дронлардан фойдаланиш ҳам атроф-муҳитга масъулиятли муносабат ва ҳам сувни, ёқилғини тежаш, ЎҲВдан оқилона фойдаланиш демакдир. Яъни, умумий иқтисодий маънода бу жуда самарали техника. У молиявий жиҳатдан ҳам фойдали, чунки дронлардан фойдаланиш кичикроқ капексли ускуналардан фойдаланиш дегани, яъни, катта капитал қўйилмалар талаб қилинмайди ва ҳар гектардан фойдаланиш учун бир хил харажат билан  қўшимча фойда олиш мумкин. Бунда зарар етмаган ўсимликлар туфайли қўшимча ҳосил йиғилганлиги сабаб, технологик йўллар шакллантирилмайди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида дронлар ишининг муқобили йўқ бўлишини таъминлайдиган бир қатор қўшимча имтиёзлар мавжуд.

Вебинарнинг яна бир спикери — “Роботлаштирилган агротизимлар” МЧЖ ҳаммуассиси Игорь Чайковский. У ўғитлар ва ҳимоя воситаларини қўллашда ишлатиладиган бошқа қишлоқ хўжалиги техникасидан кўра дронларнинг афзалликлари ҳақида гапириб беради.

Вебинарда амалиётчи-экспертлар хорти-дрон (сабзавотчилик ва боғдорчиликка мўлжалланган дронлар)турлари ҳамда ўсимликлар ҳолатини мониторинг қилиш, дала ва боғда (хусусан, тўр остидаги ёки ёпиқ ерда) ўғитлар ҳамда ЎҲВни керакли нуқтада қўллаш учун дронлардан фойдаланиш имкониятлари ҳақида гапириб беради.  Шунингдек, дронлар бошқа рақамли боғ ёки дала бошқаруви тизимлари билан интеграциялашувининг амалий жиҳатлари, масалан, метеостанциялар, сенсорлар, суғориш тизимлари, фертигация ва бошқалар муҳокама қилинади. Дронлар ёрдамида тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш учун дастурий таъминот ва минтақа мамлакатларида турли учувчисиз аппаратлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий жиҳатлари шарҳланади.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “Боғдорчилик ва сабзавотчиликда учувчисиз технологиялар: Шарқий Европа ва Марказий Осиёда улардан фойдаланиш имкониятлари” мавзусидаги вебинарда иштирок этиш олдиндан рўйхатдан ўтиш шарти билан бепул. Вебинарда қатнашиш учун бу ерда рўйхатдан ўтишингиз мумкин

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Картошка ва пиёзни оптик сараловчи машина (фото)

EastFruit

Италия компаниясида олмалар 72 йил давомида қўлда териб келинган. Роботлар эса ҳаммасини ўзгартирмоқда!

EastFruit

Агродрон — мева-сабзавот сифатининг ҳимоячиси!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин