????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????
Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиМуаллифлик блоглариВертикал фермалар асосчиларининг хатоси нимада ёхуд иссиқхоналар, шампиньон ва витлуф етиштирувчилар тажрибасини ўрганиш нечоғли зарур?
ДолзарбМахсусМуаллифлик блоглариТехнологияларЯнгиликлар

Вертикал фермалар асосчиларининг хатоси нимада ёхуд иссиқхоналар, шампиньон ва витлуф етиштирувчилар тажрибасини ўрганиш нечоғли зарур?

ФАО халқаро маслаҳатчиси Катерина Побережна «Вертикал фермалар: ривожланиш стратегиялари, бизнес-моделлар ва рисклар» деб номланган онлайн конференциядаги чиқишида шундай деди: «Катта маблағ талаб қиладиган технологиялар ва билим етарли эмаслиги ҳам долзарб масала, зеро, бу агрономиягина эмас, балки муҳандислик ҳамдир».

Бугунги кунда бутун жаҳон бўйлаб вертикал фермаларга инвестициялар ўсишига қарамай, кўплаб стартаплар банкрот бўлмоқда. Ва бу фақат бозор тадқиқотлари, энергия нархи ошиши билан боғлиқ эмас. Вертикал ферма барпо этганлар, кўпинча, бир хил хатога йўл қўйишади ва мана булар уларнинг асосийларидир:

  • ўсимликларга талабнинг етарлича баҳоланмаслиги;
  • реал меҳнат харажатларининг етарлича баҳоланмаслиги;
  • замонавий юқори технологияли иссиқхоналар, шампиньон ва витлуф етиштирувчи ташкилотлар тажрибасини ўрганмаслик.

Одатда, вертикал фермаларнинг маҳсулдорлиги (ҳосилдорлик, сув, ўғит харажатлари ва бошқалар) очиқ ерда ўсадиган ўсимликлар билан таққосланади, аммо бу нотўғри таққословдир.  Вертикал фермаларни замонавий гидропоник иссиқхоналар билан солиштириш керак, зеро, ушбу иссиқхоналарда ҳосил  юқори бўлади ва маҳсулот бирлигига нисбатан сув, ўғит ҳамда энергия сарфи  очиқ ерга нисбатан анча паст.  Замонавий гидропоник иссиқхоналарга инвестициялар миқдори вертикал фермер хўжаликларига қараганда квадрат метр ҳисобига сезиларли даражада пастдир. Албатта, бу вертикал фермалар келажаги йўқ дегани эмас.  Келажак бор, фақат барча рискларни тўғри баҳолаш ва вертикал фермаларни малакали лойиҳалаш, эксплуатация қилиш зарур. Одатда, вертикал фермалар эгалари, аввал ферма яратиб, шундан сўнггина унда нима етиштириш мумкинлигини синовдан ўтказишади. Гидропоникада ҳамма нарсани ўстириш мумкин, унда банан ҳам етиштирилади ва баъзи ҳаваскорлар ҳатто олма дарахтларини ўстиришга муваффақ бўлишади. Тўғри, бу ўсимликлар кўп қаватли экиш усулига мос эмас ва одатда, бунинг зарурати ҳам йўқ.

Юқори технологияли замонавий иссиқхонани лойиҳалашда, энг аввало, унда қандай экин етиштириш режалаштирилгани ҳисобга олинади. Бодринг ёки помидор етиштириш учун мўлжалланган иссиқхона қалампир ва бақлажон ўстириладиган иссиқхонадан фарқ қилади, атиргулларга мослаштирилган иссиқхона эса қулупнай ёки исмалоқ экиладиган иссиқхонадан фарқлидир…

Ўсимликлар тирик жон ва уларнинг ҳар бирида атроф-муҳит параметрларига нисбатан ўз талаблари бор. Ҳарорат ёки ёруғлик интенсивлиги ва спектрини алоҳида кўриб чиқиш мумкин эмас, чунки ҳавонинг нисбий намлиги, аниқроғи, сув буғи тақчиллиги, CО2 концентрацияси, иншоотдаги ҳаво алмашинуви тезлиги, озуқавий эритма ҳарорати, унинг таркиби ёки суғориш режими каби параметрлар ҳам муҳим. Горизонтал ва вертикал ҳарорат майдонининг бир хиллиги, ҳаво намлиги бир хил тарқалиши, барг юзаси бўйлаб ёруғлик тақсимотининг бир хиллиги, ҳарорат ва ёруғлик динамикаси, суткадаги ёруғлик ва қоронғу даврлар давомийлиги ҳақида ҳам унутмаслигимиз керак. Ва, албатта, ҳатто бир ўсимлик турининг индивидуал навлари ва дурагайларининг генетик хусусиятларини ҳам инобатга олиш зарур.

Ўсимликлар кундузи сувни илдизлардан барглар ва меваларга етказиб беради, шунингдек, кечаю кундуз нафас олади. Ҳар икки жараён натижасида сув буғлари ҳавога ажралиб чиқади. Ҳаво намлигининг паст даражаси ҳам, юқорилиги ҳам транспирация жараёнини бузади. Натижада, ўсимликлар озуқавий моддалар ва CО2дан   озиқлана олмайди, ўсиш ва ривожланиш билан боғлиқ муаммолар бошланади, маҳсулот сифати пасаяди.  Замонавий иссиқхоналарда энергия харажатларининг 30% гача ҳаво намлиги назорати билан боғлиқ, чунки, сутканинг айрим вақтларида у етарлича юқори бўлмаслиги ёки жуда баланд бўлиши мумкин.

Замонавий иссиқхоналарда «барг юзаси индекси» тушунчаси қўлланади (яъни, иссиқхонадаги барча барглар умумий юзасининг иссиқхона майдонига нисбати), аммо замонавий иссиқхоналар секциялар ўлчами ва устунлар баландлиги бўйича асосан бир хилдир. Ўсимликлар чиқарадиган сув миқдори иншоотдаги барг юзасининг умумий майдонига боғлиқ, бутунлай ёпиқ муҳитдаги ҳавонинг мутлақ намлиги эса барг юзаси майдонининг бутун хона ҳажмига нисбатига боғлиқ. Айнан шу боис фақат уруғ ўстириладиган контейнерлар кенгайтирилиши мумкин. Ушбу контейнерларнинг стандарт ўлчамлари бор ва уларда етиштириладиган экинлар рўйхати ҳам жуда хилма-хил эмас. Кўп қаватли тизимларни турли хил бўш жойларга жойлаштириш ҳақида сўз борганида шунчаки стеллажлар ёки қаватлар сонини кўпайтиришнинг ўзи етарли эмаслиги маълум бўлади. Бутун микроиқлим назорати тизимини хонанинг ўлчами ва конфигурациясини, у ёки бу ботаник турдан ўстириладиган ўсимликлар сонини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаб чиқиш керак. Афсуски, амалда бундай қайта лойиҳалаш, кўпинча, объект фойдаланишга топширилгандан кейин амалга оширилади, бу эса одатда, яхшигина қўшимча сарф-харажатларга олиб келади.

Қаватлараро масофа йиғим-теримдан 2-3 кун аввалги ўсимликларнинг баландлиги ва ёритгичлар осилган баландликка боғлиқ бўлиши керак. Светодиод лампалар қанча кам иссиқлик чиқармасин, барибир иссиқлик тарқатади. Қулупнай, салат барги ёки руккола учун 26 ° С — жуда иссиқ, уларга 22-23 ° С анча қулайдир. Бундан ташқари, барча ўсимликлар бир хил миқдорда ёруғликдан баҳраманд бўлиши муҳим.

Кўпинча, ўсимликлар кичик пайтида ёруғлик тарқалиши бир хил бўлади, лекин улар 15-20 см баландликка етиши биланоқ, оралиқда жойлашган қисми «қоронғу»ликда қолиб кетади. Агар бу йиғим-терим олдидан содир бўлса,  унчалик аҳамиятли эмас, лекин баъзи ўсимликларга бир неча кун ёки ҳатто бир неча ҳафта давомида етарлича ёруғлик тегмаса, маҳсулот сифати бир хил бўлмайди.

Кўп қаватли мослама қанчалик баланд бўлса, пастки ва юқори қаватлар орасидаги ҳаво ҳарорати фарқи ҳам шунчалик юқори бўлади. Бошқа бир хил шароитларда ҳаво ҳарорати  транспирацияга ва ўсимликнинг озуқа моддаларини ютишига бевосита таъсир кўрсатади.  Албатта, техник жиҳатдан суғориш тизимини ҳар бир қават озуқавий эритма дозасини муайян бир частотада, ушбу қатламдаги реал ҳаво ҳароратига қараб оладиган қилиб ташкил этиш мумкин, лекин мен ҳали бундай тизимни учратмадим.

Замонавий қишлоқ хўжалигида, айниқса, мева-сабзавотчилик тармоғида асосий муаммо — ишчи кучи етишмаслиги.  Ҳозирги кунда вертикал фермалар асосчилари дронлар ва IT-технологияларга қизиқишмоқда, аммо бунинг ўзи муаммони ҳал қила олмайди. Агроном шундоқ ҳам қачон, қанча ва қандай нав экилгани, ҳосил йиғим-терими қачонга режалаштирилганини билади. Дрон камераси ёки стационар кузатув камералари умумий массадан фарқ қилувчи ўсимликларни ўз вақтида кўриши талаб этилади. Ва ўшанда агрономнинг ўзи бу нуқсонларга нима сабаб бўлганини аниқлайди — техник муаммоларми ёки инфекция?..

Энг кўп меҳнат талаб қиладиган жараёнлар — субстрат тайёрлаш, уруғ қадаш ва одатий жойга кўчат ўтқазиш, ҳосил йиғиш — қўлда амалга оширилади. Айниқса, нарвонлар билан ҳосил йиғишда маҳсулдорлик паст  бўлади ва гидравлик кўтаргичлар бироз яхшироқдир. Шампиньон етиштирувчи замонавий хўжаликларда анчадан буён стеллажлар конструкциясининг ўзида жойлашган аравача-кўтаргичлар ишлатилмоқда. Ҳа, бу салат барги ёки зираворларни кўп қаватли усулда етиштиришга нисбатан анчайин массив конструкция ва юқори металл сарфини талаб этади. Аммо яна бир ечим ҳам бор — қўзиқорин етиштириш бир жойда, ҳосил йиғим-терими эса (қўлда ёки механизациялашган) бошқа жойда амалга оширилади.

Худди шу усул витлуф етиштиришда ҳам қўлланади, сабзавот солинган гидропоник контейнерлар бир хонада бўлади, ҳосил терими учун  контейнерлар эса бошқа ерга кўчирилади. Салат баргини гидропоник усулда етиштиришда Бельгиядаги баъзи фермалар механизациялашган йиғим-теримдан фойдаланади, шунчаки кесилади. Экин экиш механизацияси ва кўчатларни роботлаштирилган тарзда экиш масаласи ҳал этилганига ҳам анча бўлди ва бу усул кўчатлар ҳамда манзарали ўсимликларни тижорат мақсадларида ишлаб чиқаришга ихтисослашган иссиқхона мажмуаларида қўлланмоқда. Гапнинг лўндасини айтганда, ғилдиракни қайтадан ихтиро қилиш шарт эмас, зеро, тайёр техник ечимлар анчадан буён мавжуд.

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин