Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиБизнес тарихиМикрокўкатлар микробизнеси: Грузия ва Арманистондаги оилавий бизнесдан қўшимча даромад олиш имконияти
Бизнес тарихиДолзарбМахсусЯнгиликлар

Микрокўкатлар микробизнеси: Грузия ва Арманистондаги оилавий бизнесдан қўшимча даромад олиш имконияти

Кавказ минтақаси, айниқса, Грузия ва Арманистонда шаҳар микрокўкатларини етиштириш оммавийлашган. Тадбиркорларнинг ушбу бизнесга қизиқиши HоRеCа сектори талабидан келиб чиққан бўлиб, улар, асосан, кичик оилавий стартаплардир. Маҳаллий харидорларга ультра-сархил маҳсулотларни етказиб бериш учун микрокўкатлар шаҳарларда етиштирилади, аммо баъзи фермерлар уларни ҳатто хорижга ҳам экспорт қилмоқда. Пандемия минтақадаги микрокўкат етиштирувчиларнинг келгусидаги режаларига салбий таъсир кўрсатган бўлса-да, инқироз енгиб ўтилди ва бозор тикланиши кузатилмоқда.

Россия армиясининг Украинадаги жанговар ҳаракатлари украиналик қочқинлар ва иқтисодий инқироздан ҳимояланишга қарор қилган россиялик фуқароларни Жанубий Кавказ давлатларига олиб келди. 24 февралдан 15 апрелга қадар 75 минг нафар Россия фуқароси Арманистон чегарасини кесиб ўтди. Грузия эса февралдан март ойининг ўрталарига қадар 30 439 нафар Россия фуқароси кириб келгани ҳақида хабар берди. Грузия нафақат руслар, балки беларуслар учун ҳам севимли вақтинчалик яшаш жойига айланган. HoReCa сектори учун улар потенциал мижозлардир. Бинобарин, ресторанларга кўпроқ хўрандалар ташриф буюриши маҳаллий маҳсулотлар, жумладан, микрокўкатларга ҳам талаб даражасини оширади.

Грузияда микрокўкат етиштиришга мўлжалланган бир нечта шаҳар фермалари мавжуд. Биз ушбу мамлакатдаги илк вертикал ферма – Spase Farms видеоларини намойиш этган эдик. Бугун эса 2017 йили Марита Генебашвили ва унинг турмуш ўртоғи Леко Шатиришвили асос солган Мicrogreen оилавий стартапи ҳақида ҳикоя қиламиз.

Эр-хотин аввалига ўзининг inebe.ge бизнесини кучайтириш учун кичик миқёсда микрокўкатлар етиштириш бўйича тажриба ўтказди: бу – мижозларга таом тайёрлашдан то уйга етказиб беришгача бўлган соғлом озиқ-овқат хизматларини таклиф қилишдир. Бугунги кунга келиб, стартапнинг Тбилисида 70 метр квадратлик шаҳар вертикал фермаси мавжуд бўлиб, у ерда кўкатларнинг 16 хилдан зиёд турлари етиштирилади. Экин экишдан йиғим-теримгача бўлган бир цикл тахминан 8-10 кун давом этади. Ҳар бир циклда фермер хўжалиги 50-60 кг кўкат ҳосилини йиғиб олади.

Компания ўз савдоларини диверсификациялади, аммо ундаги энг катта улуш HoReCa бизнесидир. В2В савдолари ҳисобга олинмаса, микрокўкатлар  супермаркетларда тўғридан-тўғри 40 граммлик қадоқларда 4,5 лари (1,48 доллар)дан истеъмолчиларга сотилади. Компания, шунингдек, кўкатларни Тбилисидаги улгуржи бозорда ҳам сотади, у ерда маҳсулотни минтақалардан ресторанларга етказиб берувчилар харид қилади.

Маҳаллий савдодан ташқари Мicrogreen ўз маҳсулотларини Арманистонга ҳам экспорт қилади. Грузиядан импорт Greens Armenia учун маҳаллий маҳсулот етиштиришни бошлаш ва Арманистонда импорт ўрнини тўлдириш учун туртки бўлди. Шундай қилиб, арманистонлик архитектор Симон Овнанян 2019 йили ўзининг Еревандаги шаҳар фермасида микрокўкатлар етиштира бошлади.

Кичик миқёсда маҳсулот етиштиришни синовдан ўтказгач, тажрибага эга бўлган Симон минимал сармоялар билан ишни кенгайтиришга киришди. Унинг сўзларига кўра, квартирага гидропоник вертикал фермани ўрнатиш учун бор-йўғи 10 000 доллар сарфлаган бўлиб, ҳозирги кунда ҳафтасига 6 кг микрокўкат етиштирилмоқда. Тадбиркор харажатларни қисқартириш учун қўлда ясалган пластик туваклар ва вертикал қишлоқ хўжалиги токчаларидан фойдаланади.

Симон айни пайтда Ереваннинг 12 дан ортиқ ресторан ва қаҳвахоналари билан ҳамкорлик қилмоқда ва уларни микрокўкат ҳамда истеъмол қилиш мумкин бўлган гуллар билан таъминламоқда. 100 грамм кўкат нархи 3,5-4,5 долларга тенг. Қизил ва сариқ рангдаги кўкатлар яшил ранглисига нисбатан қимматроқ, чунки улар экзотик ҳисобланади.

Бизнесни фақат Симон ва унинг рафиқаси бошқармоқда. Жорий савдони сақлаб қолган ҳолда янги ходимларни ёллаш бизнеснинг даромадини камайтиради, дейди тадбиркор. Шундай қилиб, улар ҳозирча кичик ҳажмда маҳсулот етиштиришни афзал билишяпти.

2019 йилда бошланган фаолиятимиз  Арманистондаги HoReCa сектори ва табиийки, бизга ҳам салбий таъсир кўрсатган пандемия даврига тўғри келди. Аммо сўнгги пайтларда HoReCa сектори тиклана бошлагани сабабли маҳсулотларимизга талаб  ортмоқда. Ҳафтасига 6 кг кам эмас, деган бўлардим, лекин бозор бундан кўпроқ сотиб олган бўлар эди. Айниқса, ҳозир – Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Арманистонга кўплаб руслар кела бошлади ва илгари ҳеч қачон микрокўкат сотиб олмаган ресторанлар биз билан фаол ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Шунга қарамай, бу оиламнинг асосий даромад манбаи бўлмагани учун ҳозирча бизнесни кенгайтириш ниятим йўқ. Бундан ҳам каттароқ фермер хўжалигини юритишга менда вақт йўқ. Лекин бозор тобора кенгайиб бораётганини кўряпман, ҳозир маҳаллий бозорда менинг камида иккита рақобатчим бор ва тез орада янгилари пайдо бўлади”, дейди Симон.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Музлатилган мевалар, резаворлар ва сабзавотларнинг жаҳон бозори: асосий тенденциялар ва йирик ўйинчилар

EastFruit

2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот

EastFruit

Баргли кўкатлар истеъмол қилиш Альцгеймер касаллиги хавфини камайтиради — тадқиқот

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин