Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиБизнес тарихиГрузияда қиш мавсумининг фаворитларидан бири — мускат қовоғини етиштиришнинг юқори ҳосилдор усули
Бизнес тарихиДолзарбМахсусЯнгиликлар

Грузияда қиш мавсумининг фаворитларидан бири – мускат қовоғини етиштиришнинг юқори ҳосилдор усули

Мускат қовоғи, одатда, кеч кузга бориб, Грузия бозорида пайдо бўлади.  Бу анъанавий қишки маҳсулот, аммо, фермерлар эртароқ етиштиришлари ҳам мумкин. Қовоқ Грузиядаги деярли ҳар бир супермаркет ва бозорда сотилади, анча арзон – бозор нархлари 0,5 – 1 лари (0,16 – 0,32 доллар) орасида ўзгариб туради.  Боғда хурмо билан бирга мускат қовоғини етиштирувчи грузиялик фермер Элизбар Кублашвили уни боғдорчиликда яхши қўшимча экин деб билади.

Бозорда биз кўрадиган мускат қовоғи нави, асосан, «Матильда» гибридидир. Кахети вилоятида яшовчи фермер Элизбар Кублашвили хурмо етиштириш учун фойдаланилган ерни қайта ишлаш усули сифатида уч йил аввал қовоқ етиштира бошлаган. Унинг сўзларига кўра, қовоқ етиштириш фойдали, гарчи, у қиммат маҳсулот ҳисобланмаса-да. Элизбар айни пайтда 3 гектар майдонда қовоқ етиштирмоқда.

EastFruit таҳлилчилари Кублашвилидан қовоқ етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришни, унинг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳақида сўрашди.

Ҳаммаси апрель ойида уруғ сотиб олиш ва иссиқхонада кўчат етиштиришдан бошланади. Май ойининг иккинчи ярмида, 20-25 кундан кейин кўчатлар қўлда ерга кўчирилади.  Ниҳолларни кўчиришдан аввал Элизбар ерни полиэтилен билан қоплайди, аммо, бошқа кўпчилик фермерлар қовоқни бундан бошқача усулда етиштиради. Элизбар эса яхши ҳосил олиш учун қўшимча куч сарфлайди. Ўсимлик томчилатиб суғориш тизими ёрдамида сув ва муҳим минераллар билан таъминланади, бу усулда бир вақтнинг ўзида қовоқ ҳам, хурмо ҳам етиштирилади. Октябрь ойи охирида деҳқонлар йиғим-теримга киришишади, бу худди экиш сингари меҳнат талаб қиладиган жараён, чунки, у ҳам қўлда амалга оширилади.

Элизбарнинг сўзларига кўра, бир гектар ерда қовоқ етиштириш таннархи тахминан 4000 лари (1295 доллар) бўлиб, экин материаллари, томчилатиб суғориш харажатлари ва ерни қоплаш учун пластикка срафланадиган маблағлар шулар жумласидандир. Бу миқдор меҳнат харажатларини ўз ичига олмайди, ишчи кучи учун сарфланадиган маблағ ҳосилга қараб фарқ қилиши мумкин. Элизбарнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар бир килограмм учун иш ҳақи 0,05 лари ($0,02)ни ташкил қилади.

Кублашвили гектарига 50 тонна ҳосил олади, бу бошқа фермерларнинг ўртача кўрсаткичидан юқори. Ўтган мавсумда у ҳосилини даланинг ўзидан  0,25 – 0,3 лари (0,08 – 0,09 доллар)га сотган эди. Жорий мавсумда нарх ошишини кутгани учун ҳосилни қишгача сақлаб турди. Афсуски, нархлар ҳали ҳам мавсум бошидагидек – 0,2 лари/кг (0,06 доллар). Элизбар ўтган йилги тажрибага асосланиб, нарх 0,6 – 1 лари (0,19 – 0,32 доллар)гача ошишини кутган эди.

Фермернинг сўзларига кўра, мускат қовоғини етиштириш қуйидаги афзалликларга эга: қовун-тарвузга нисбатан уни парваришлаш осон, чунки, у дурагай бўлиб, касалликларга, экстремал иқлим шароитларига чидамли. Бундан ташқари, у юқори ҳосил беради ва етарли жой бўлса, боғда етиштирилиши мумкин, агар бу боғ интенсив бўлмаса.

Қовоқ етиштириш осон, бироқ, ҳосилни сақлаш ва сотиш билан боғлиқ камчиликлар мавжуд.

Бу мавсум Кублашвили ҳосилни сақлашга қарор қилган биринчи мавсум бўлди. Қовоқни сақлаш унчалик осон эмас экан. Совутгичсиз сақлагани учун фермер ҳосилни сезиларли миқдорда бой берди.

Бу мавсумда Кублашвили «Ори Набижи» супермаркетлар тармоғига маҳсулот етказиб беради, ушбу тармоқ вақт ўтиши билан ундан бутун ҳосилни сотиб олади. Ҳозирча фермер ҳосилни сотиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмади, лекин, у қовоқ етиштиришни кўпайтириш истагида эмас, чунки, Грузияда қовоққа талаб етарлича юқори эмас, деб ҳисоблайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин