Бош саҳифаДолзарбЎзбекистонда сўнгги уч ҳафтада апельсин нархи 33 фоизга ошди
ДолзарбМахсусМева-сабзавот бозориЯнгиликлар

Ўзбекистонда сўнгги уч ҳафтада апельсин нархи 33 фоизга ошди

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистонда апельсиннинг улгуржи нархлари динамикасида ўсиш тенденцияси кузатилмоқда, бу ўтган йилларнинг шу даврига мутлақо тескари ҳолатдир, дейди EastFruit таҳлилчилари.

EastFruit‘нинг нархлар мониторингига кўра, 2023 йилнинг 6 январидан 27 январига қадар Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 12 000 дан 16 000 сўмгача, яъни, охирги уч ҳафтада 33% га ошган. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, ўтган йилнинг шу даврида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 13 фоизга, 2021 йилда эса 10 фоизга пасайган эди.

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, апельсиннинг нархлари динамикаси 2023 йил январь ойининг ўтган даври учун ўтган йиллардаги худди шу даврдан фарқли ўлароқ, бутунлай қарама-қарши тенденцияга эга. Шу билан бирга, 2023 йилнинг 27 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 14 фоизга юқори, лекин 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 11 фоизга паст.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йили август ойининг ўрталаридан декабрь ойи охирига қадар апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари (2022 йил ноябрь ойининг иккинчи ярми ва декабрнинг биринчи ўн кунлигини ҳисобга олмаганда), ўтган йилларнинг шу давридаги даражадан сезиларли паст бўлган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин