Бош саҳифаЯнгиликларЖорий йилнинг дастлабки беш ойида россиялик фермерлар иссиқхонада сабзавот етиштириш ҳажмини 9 фоизга кўпайтирди
Янгиликлар

Жорий йилнинг дастлабки беш ойида россиялик фермерлар иссиқхонада сабзавот етиштириш ҳажмини 9 фоизга кўпайтирди

Иссиқхоналарда сабзавот етиштириш, бу – Россия Федерацияси қишлоқ хўжалигида жадал ривожланаётган йўналишларидан бири. 2021 йил 8 июнь ҳолатига  кўра, қишки иссиқхоналарда 669 минг тонна сабзавот ва кўкатлар етиштирилди, бу 2020 йилнинг шу даврига (613 минг тонна) нисбатан 9,1 фоизга кўп. Жумладан, иссиқхоналарда бодринг ҳосили 423,3 минг тоннани (+ 3,1%), помидор ҳосили эса 235,8 минг тоннани (+ 22,6%) ташкил этди.

Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Липецк, Москва, Волгоград, Калуга, Новосибирск вилоятлари, Краснодар ва Ставропол ўлкалари, Карачай-Черкесия Республикаси, Татаристон ва Бошқирдистон ҳудудий ишлаб чиқарувчилар ўнталигига киради.

Шунингдек ўқинг: Россия: Ставропол ўлкасида янги ёнғоқ боғлари барпо этилмоқда.

Сўнгги йилларда иссиқхоналарда  ёпиқ усулда сабзавот етиштириш жадал суръатларда ўсиб бормоқда – ўтган йили фермерлар рекорд даражадаги 1,37 миллион тонна ҳосил йиғиб олдилар. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жорий йилда ижобий динамиканинг сақланиши, прогнозга кўра, қишки иссиқхоналардаги ҳосил 1,4 миллион тоннадан ошиши кутилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда помидор нархи пасайишда давом этмоқда

EastFruit

Помидор нархи бир ҳафтада 33 фоизга тушиб кетди ва бу пасайиш тенденциясининг бошланиши демак

EastFruit

Иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархи гўшт нархига тенглашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин