Бош саҳифаЯнгиликларУкраиналик тадбиркорнинг органик сублимацияланган мевалари Европа Иттифоқи ва АҚШда муваффақиятли сотилмоқда (фото)
Янгиликлар

Украиналик тадбиркорнинг органик сублимацияланган мевалари Европа Иттифоқи ва АҚШда муваффақиятли сотилмоқда (фото)

Днепропетровск вилояти (Украина)нинг Магдалиновский туманидаги «Двипа» МЧЖда 12 гектарлик органик резавор плантациялари мавжуд. Маҳсулотнинг бир қисмини фермерлар  Аmazone веб-сайти орқали Европа Иттифоқи ва АҚШдаги истеъмолчиларга сотишга муваффақ бўлишди.

Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали материалларига асосланиб хабар бермоқда.

«Бизнинг тайёр маҳсулот –  музлатилган ёки сублимацияланган резаворлардир. Уларнинг бир қисмини музлатиб қўямиз, баъзиларини сублимация қиламиз ва ўзимизнинг «Ахiмса» бренди остида сотамиз. Мисол учун, бу йил Аmazone веб-сайти орқали АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатларига бир неча юз килограмм сублимацияланган резаворлар сотилди. Малинага келсак, биз уни ўзимиз эмас, балки трейдер орқали сотамиз», дейди корхона агрономи Богдан Гнатюк.

Корхонадаги 4 гектар ерда малина, қулупнай ва қизил смородина етиштирилади.  Бу йил қулупнайдан 40 тонна, малинадан 24 тонна, эндигина мева бера бошлаган смородинадан эса 14 тонна ҳосил олинди.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин