Бош саҳифаЯнгиликларУкраиналик боғбонлар принтли олма етиштиришни ўзлаштиришди (фото)
Янгиликлар

Украиналик боғбонлар принтли олма етиштиришни ўзлаштиришди (фото)

Днепропетровск вилояти (Украина)нинг «СамоСад» фермер хўжалиги меваларнинг табиий рангланиш жараёнидан фойдаланган ҳолда принтли олма етиштирмоқда.

Бу хусусда АgroTimes «Украинча боғдорчилик» журнали ҳаволасига таяниб ёзди.

Фермер хўжалиги соҳиби Назар Герасимчук рафиқаси Татьяна билан бу бизнесни дарҳол йўлга қўя олмаган – ушбу технологияни синов ва хатолар йўлидан ўтгачгина ишга туширишга эришишди.

«СамоСад» фермер хўжалиги соҳиблари Назар ва Татьяна Герасимчуклардир.

«Бундай олмани яратиш ғояси УБМУ (Уман боғдорчилик миллий университети)да ўқиб юрган кезларимиз пайдо бўлган», дейди «СамоСад» соҳиби. «Биз бундай технологиялар борлигини узоқ вақтдан бери биламиз, турли семинарларда, хусусан, Польшада у ҳақида эшитганмиз.»

Герасимчукнинг сўзларига кўра, тўлиқ қизғиш рангли навлар логотип яратиш учун жуда мос келади. Масалан, «Гала» чизиқли бўлгани учун сифатли принт яратиб бўлмайди.

«СамоСад» биринчи навбатда оммавий навларга эътибор қаратади, масалан, «Жонапринц»ни олайлик, у ранг-баранг, мевалари катта ва ҳар доим яхши нақш бера олади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit

2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот

EastFruit

Украинада «3 таси 1 да» хусусиятли олма дарахти яратилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин