Йил бошидан бери, 2021 йилнинг июль ойи ўрталарида Россия корхоналарининг қишки иссиқхоналарида 842,1 минг тонна сабзавот ва кўкатлар етиштирилди. Бу 2020 йилнинг шу даврига (777 минг тонна) нисбатан 8,4 фоизга кўпдир. Жумладан, иссиқхонада бодринг ҳосили 507,7 минг тонна (+1,8%), помидор – 317,5 минг тонна (+19,7%)ни ташкил этган.
Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, маҳсулот етиштириш бўйича етакчи минтақалар ўнталигига Липецк, Москва, Волгоград, Калуга, Новосибирск вилоятлари, Краснодар ва Ставрополь ўлкалари, Карачаево-Черкессия, Татаристон ва Бошқирдистон республикалари киради.
Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021 йил охирига қадар ижобий динамика давом этишини кутмоқда – прогнозга кўра, қишки иссиқхоналарда ҳосил 1,4 миллион тоннадан ошади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!