Бош саҳифаЯнгиликларРанг-баранг гулкарам савдоси хитга айланди
Янгиликлар

Ранг-баранг гулкарам савдоси хитга айланди

Львов вилояти деҳқонлари гулкарамни Украина бозори учун ғайриоддий тарзда етиштиришди. Рангли гулкарамнинг дастлабки ҳосили супермаркет ва ресторан ходимларида катта қизиқиш уйғотди, дея хабар бермоқда Agri-gator AgroPortal.ua манбаларига асосланиб.

Рангли гулкарам уруғларининг Львов вилоятидаги расмий дистрибютори, «Магнат Агро Имиж Львов» компаниясининг ҳамкор раҳбари Юрий Квинтюк бу ҳақда маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, ушбу гибрид гулкарам Украинада рўйхатдан ўтиши биланоқ, компания ўзининг доимий мижозларига уни дала майдонларида синаб кўришни таклиф этди. Львов вилоятидаги ўнга яқин шахсий ва хусусий фермер хўжаликлари бу таклифга розилик билдирди.

“Мазкур гибрид нав Украина бозорида янгилик бўлгани учун деҳқонлар рангли гулкарамни экиш учун  катта майдон ажратмади. Улар карамни далада қандай ўсиши ва кейинчалик бозорда мазкур маҳсулотга талаб қандай бўлишини билиш мақсадида синовдан ўтказишга қарор қилишди. Аҳоли гулкарамни оқ рангда бўлишига ўрганиб қолган, шунинг учун рангли гулкарамлар баъзи харидорлар учун кутилмаган янгилик бўлди. Шунга қарамай, харидорлар, айниқса Европада бўлган одамлар янги маҳсулотга қизиқмоқда, боиси бундай карам у ерларда узоқ вақт давомида етиштирилган ва жуда машҳур. Шунингдек, мазкур рангли гулкарам озиқ-овқат тармоқлари ва ресторан юритувчи бизнесменларда катта қизиқиш уйғотди”, – дейди Юрий Квинтюк.

Жорий йилда рангли гулкарамни етиштирганлардан бири «Овощеводство» фермер хўжалиги асосчиси Мария Морикин эди. Унинг фермер хўжалиги Львов вилоятининг Николаев туманида 20 гектар майдонда иш олиб бориб, қовоқча, цуккини, карамнинг эртаки-кечки каби ҳар хил турларини, сельдерей ва салат баргларини етиштиришга ихтисослашган. У ўз маҳсулотларини МEТРО каби йирик супермаркетларга сотади.

Бу йил «Овощеводство»да рангли гулкарам етиштирилган умумий майдон 30 гектарни ташкил этди. Бироқ улар кузда бу ҳажмни янада оширишни режалаштирмоқда.

2,5 гектар ерга экиш учун етадиган 2,5 минг уруғ сиғимига эга бўлган битта тўплам 2245 грн. туради.

Юрий Квинтюкнинг сўзларига кўра, бундай гулкарамнинг бир килограмми нархи супермаркет жавонларида тахминан 200 грн.ни ташкил этиб, бир бош карамнинг ўртача вазни бир килограммгача тенг келади. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, карамнинг ўртача вазни деҳқонларнинг уруғ экиш пайтида танлаган зичлигига ҳам боғлиқ бўлади.

“Катта бош гулкарам етиштиришни истовчилар гектарига 25-27 минг, кичикроқ маҳсулотга қизиқувчилар эса уруғларни зичроқ экиши мумкин. Бозор учун сархил маҳсулотлар етиштирилганда ўртача ҳосилдорлик гектарига 20  тоннани ташкил қилади», – дейди Юрий Квинтюк.

Бундан ташқари, ранг-баранг гулкарамларнинг кўриниши чиройли бўлгани учун ишлаб чиқарувчилар, айниқса музлатиш билан шуғулланадиганлар қизиқишини оширмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Глобал мева савдоси инқирози — кўп йиллардан буён экспортнинг илк бор қисқариши сабаблари таҳлили

EastFruit

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit

Маgnum лидер — 2023 йилнинг март ойида Тошкентда ўтказилган ритейл-аудит натижалари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин