Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон, Россия ва Беларусдан Хитой ҳамда Ўзбекистонга маҳсулот етказиш бериш учун «Агроэкспресс» лойиҳаси ишга туширилмоқда
Янгиликлар

Қозоғистон, Россия ва Беларусдан Хитой ҳамда Ўзбекистонга маҳсулот етказиш бериш учун «Агроэкспресс» лойиҳаси ишга туширилмоқда

Ҳозирги вақтда Беларусь, Қозоғистон ва Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш логистикаси ишлаб чиқилмоқда. Мақсад ушбу маҳсулотларнинг Хитой ва Ўзбекистонга экспортини кўпайтиришдир. Агроэкспрессни ишга тушириш Иттифоқ мамлакатлари томонидан тегишли ҳужжатлар тасдиқланганидан кейин амалга оширилади. Бу хусусда ElDala.kz га ЕОИК расмий вакили Ия Малкина маълум қилди.

«Евроосиё агроэкспресси» лойиҳасининг вазифаси Беларусь, Қозоғистон ва Россиядан Хитой ҳамда Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тез суръатда етказиб беришни таъминлашдир. Шу жумладан, музлатилган маҳсулотларни ҳам етказиб бериш имкони мавжуд», дейди Ия Малкина.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Россия логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади

Унинг сўзларига кўра, лойиҳанинг интеграциялашган бошқаруви учун «Евроосиё Агрологистикаси» автоном нотижорат ташкилоти шаклида дирекция тузилган.  «РЖД логистика» ОАЖ (РФ), «Бремино Групп» МЧЖ (РБ), «KTZ Express» АЖ (РК), «Славтранс-сервис» (РФ) АЖ унинг иштирокчилари бўлди.

ЕОИК вакилининг маълум қилишича, ҳозир Хитой билан ўзаро муносабатлар, логистик етказиб бериш занжирини яратиш, шунингдек, темир йўл орқали ЕОИИ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш масалалари юзасидан иш олиб борилмоқда.

Лойиҳа Иттифоқ органлари  барча зарур ҳужжатларни тасдиқланганидан кейин тўлиқ ишга туширилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин