Республикамизга Венгриядан “Botond”, “Balatoni rózsa”, “Balatoni Sárga”, “Démon”, “White Lady” навларининг 52 минг дона мини туганаклари олиб келинди. Ушбу маҳсулот ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот инстутитути, Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик илмий маркази ҳамда Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлари университети билан тузилган ҳамкорлик меморандуми доирасида келтирилди, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
2022-йилнинг 5-7-май кунлари Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети Картошкачилик илмий маркази директори Золт Полгар ва университет вакили Шандор Батизи Сабзавот, полиз екинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот инстутитутига ташриф буюришди. Меҳмонлар яқинда фойдаланишга топширилган кўчатчиликга ихтисослашган жавонли (стелажли) замонавий иссиқхона комплексида ҳам бўлишди. У ерда Венгриядан келтирилган мини туганакларни ўзига хос янги инновацион ва интенсив усулда экиб кўпайтириш ишларини ташкил етиш бўйича институт олимлари билан маслаҳатлашиб, ўз тавсияларини беришди.
Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари 2022 йил охирига қадар узайтирилди
Aйни кунларда ушбу иссиқхонада Венгриядан келтирилган картошканинг мини туганакларини экиш ишлари ҳамкорлар билан биргаликда олиб борилмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!