Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондаги агромарказлар учун Жанубий Корея $21,4 млн маблағ ажратади
Янгиликлар

Ўзбекистондаги агромарказлар учун Жанубий Корея $21,4 млн маблағ ажратади

Ўзбекистонда «Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор кучга кирди.

Грант маблағлари Юқоричирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (АКIS) ҳудудида қуйидагиларни ташкил этиш учун ажратилади:

  • Ўзбекистон мева-сабзавотчилик соҳасидаги илғор технологиялар бўйича ўқув маркази – $3,7 млн.;
  • Ўзбекистоннинг “ақлли қишлоқ хўжалиги” саноат технологиялари инновацион маркази – $14 млн.;
  • Кўчатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш маркази – $3,7 млн.

Шунингдек, Миллий марказда IT-мутахассислари ва юқори малакали тренерлар дастурий таъминот билан ишлаш, замонавий иссиқхоналар учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича ўқитилади.

Шунингдек ўқинг: Bi1 тармоғи Ўзбекистон ритейли тарихида илк бор ўз маҳсулотларни кенг миқёсда экспорт қилди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, янги ўқув маркази, иссиқхоналар, кўчатхоналар, намунавий хўжаликлар яратиш бўйича ижро этувчи ва масъул орган этиб белгиланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин