Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда тупроқ таҳлили бўйича замонавий кўчма лаборатория ишга тушди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда тупроқ таҳлили бўйича замонавий кўчма лаборатория ишга тушди

Тупроқ агрокимёвий ҳолатининг таҳлили ва унинг натижалари мева-сабзавот етиштирувчилар учун ерга ишлов беришда жуда муҳим аҳамиятга эга. Унинг муҳим жиҳати фақат тупроқ элементар таркиби ва унинг кимёвий элементларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш билан чекланиб қолмайди, у экологик масалага ҳам дахлдордир: ернинг кучсизланиши унинг унумдорлиги ва яроқлилиги бой берилишига, ўғитларга  ҳаддан зиёд тўйинганлик эса тупроқ таркиби ёмонлашувига олиб келади.

Маълумки, даладан намуна олиб, уни таҳлил ўтказиладиган жойга етказиш, сўнгра натижалар учун яна у ерга бориш фермерларнинг вақтини олади ва харажат талаб этади. Ушбу омилни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда “Тuproqsifattahlil” ДУК  мутахассислари энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган кўчма лабораторияни ишга туширишди, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари.

Кўчма лабораториянинг қулайлиги шундаки, тупроқдан намуналарни жойида олиб, 3-4 соат ичида унинг таркибидаги озуқавий моддалар ва микроэлементлар ҳақида аниқ, тез ва сифатли маълумотларга эга бўлиш мумкин. Кўчма лаборатория қуёш энергияси генератори, ёқилғи, сув резервуари, ҳаво вентиляцияси ва GPS-навигатор билан жиҳозланган. Қуёш батареяси қуёшдан 2 соат энергия олиб, лабораторияни 6 соат давомида электр энергияси билан таъминлаши мумкин.  Ёнилғида ишлайдиган электрогенератор агар таъминотда узилишлар бўлмаса, лабораторияни доимий равишда электр энергияси билан таъминлай олади. Кўчма лабораторияда 20 турдаги тупроқ ва 11 турдаги сув сифати таҳлил қилинади, дейилади Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг махсус материалида.

Лабораторияда тупроқнинг қуйидаги таҳлиллари ўтказилади:

  • фосфорнинг умумий миқдори;
  • калийнинг умумий миқдори;
  • азотнинг умумий миқдори;
  • ҳаракатчан фосфор миқдори;
  • алмашиладиган калий миқдори;
  • ҳаракатчан азот миқдори;
  • механик таркиб;
  • гумус миқдори;
  • CО3 карбонат миқдори;
  • NCO3 умумий ишқорлилиги;
  • меъёрий карбонатлар миқдори;
  • Cl, CО4, Cа, Мg, К, Nа миқдори;
  • қуруқ қолдиқ миқдори;
  • pH муҳити;
  • электр ўтказувчанликни аниқлаш.

Сув таҳлили:

  • умумий ишқорлилик;
  • меъёрий карбонатлар миқдори;
  • Cl, CО4, Cа, Мg, К, Nа;
  • қуруқ қолдиқ миқдори;
  • pH муҳити;
  • электр ўтказувчанликни аниқлаш.

2019 йили мазкур муассасанинг синов лабораторияси халқаро аккредитация сертификатига эга бўлди. Бу сертификат бутун синов лабораторияси халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бера олишининг тасдиғидир. Бугунги кунга келиб,  мазкур лаборатория республикада ягона ISО/ТC-9001 халқаро сифат менежменти тизимига эга бўлиб, унда тупроқнинг кимёвий таҳлили 5 хил услубда амалга оширилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин