Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда бу мавсум черри помидорининг ўртача улгуржи нархи ўтган йилга нисбатан 60-90% юқори
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда бу мавсум черри помидорининг ўртача улгуржи нархи ўтган йилга нисбатан 60-90% юқори

EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда бу мавсум черри помидорининг юқори нархини қайд этишмоқда. Охирги икки ойда нархлар деярли икки баробар пасайганига қарамай, бу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилга нисбатан 60-90%  юқорилигича қолмоқда.

Жорий йилнинг июнь ойи бошидан буён Ўзбекистон пойтахти бозорларида черрининг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг август ойи ўрталарига келиб, 32 000 сўм/кг ($3,03)дан 17 000 сўм/кг ($1,59)гача пасайди.

Деярли икки баробар пасайишга қарамай, маҳсулотнинг жорий нархи юқорилигича қолмоқда. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, черри помидорининг ўртача улгуржи нархи 2019-2020 йилларнинг шу даврида анча паст эди: июнь ойи бошида – 8 000-9 000 сўм/кг ($0,79-1,06), август ойи ўрталарида эса – 9 000-10 000 сўм/кг ($1,01-1,07) бўлган. Шундай қилиб, агар 2021 йилнинг июнь ойи бошида черри помидори 2019-2020 йиллардагига нисбатан 3 баробар қимматроқ бўлган бўлса, 2021 йилнинг август ойи ўрталарига келиб, унинг нархи 60-90%га баландроқ. Ушбу фарқ уч мартадан кўпроқ қисқарган, аммо барибир катталигича қолмоқда.

Шунингдек ўқинг: Узум, шафтоли ва нектарин – 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотлар экспортида асосий позициялар

EastFruit 60дан зиёд мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархлари бўйича ҳафталик мониторинг ўтказадиган мамлакатлар орасида бу маҳсулот нархи фақат Россияда юқори – 2,81 $/кг дир. 2021 йилнинг 12 август ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг энг паст улгуржи нархлари Молдова (0,68 $/кг) ва Грузияда (0,80 $/кг) кузатилган, ўртача нарх даражаси эса Беларусь (1,0 $/кг) ва Украинада (1,31 $/кг) қайд этилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин