Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда 2026 йилга бориб, замонавий ритейл улуши қарийб икки баробар ортади
ДолзарбЯнгиликлар

Ўзбекистонда 2026 йилга бориб, замонавий ритейл улуши қарийб икки баробар ортади

“Маkro” супермаркетлар тармоғи буюртмаси асосида ўтказилган маркетинг тадқиқотларига кўра, 2021 йили Ўзбекистонда замонавий озиқ-овқат чакана савдоси улуши 6 фоизга яқинни ташкил қилган. Бироқ, замонавий ритейл юқори реал ўсиш суръатларини намоён этмоқда – анъанавий савдонинг ўсиш суръатларига нисбатан икки баробар кўп. Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилга бориб, замонавий савдо улуши 10,9% гача кўтарилиши керак (яъни, 2021 йилга нисбатан 1,8 баробар кўп), деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари Spot.uz ҳаволасига таяниб.

Тошкент инвестиция форуми доирасида ташкил этилган чакана савдонинг рақамли трансформациясига бағишланган панель баҳсида “Маkro” супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин сўзга чиқди. У Ўзбекистон ритейл бозоридаги мавжуд вазият ва кейинги бир неча йилги ривожланиш прогнозлари ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

“2021 йилда биз, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва бутун бозорни истеъмолчи хоҳиш-истаклари ҳамда имкониятлари, нишанинг қай даражада эгалланганлиги ва қайси форматлар қанчалик тез ривожланиши нуқтаи назаридан кенг таҳлил қилиш учун хориж компаниясини таклиф қилган эдик. Бугун бизда рақамлар бор – ички баҳоловимиз доирасида муайян бир формат билан бозорнинг бир қисмини эгаллаш истагидамиз», деди Роман Сайфулин.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари

Компаниянинг ички таҳлилига кўра, Ўзбекистонда замонавий чакана бозор фаол ўсиш босқичида. Шу билан бирга, бозор ҳозирча замонавий чакана савдо улуши бўйича бенчмарк-мамлакатлардан 10-15 йилга ортда қолмоқда. 2015-2021 йилларда бозор йилига ўртача 17% га ўсди ва бунда савдонинг 58%дан ортиғи озиқ-овқат чакана савдоси ҳиссасига тўғри келди.

«2021 йилда анъанавий озиқ-овқат чакана савдоси улуши тахминан 94% ни ташкил этди, аммо, замонавий форматлар янада юқори реал ўсиш суръатларини, яъни, замонавий чакана савдо ҳажми йилига 19% ва анъанавий чакана савдо ҳажми эса 7,7% ўсишни кўрсатди», дейди «Маkro» тармоғи вакили.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда замонавий чакана савдонинг ҳозирги улушини тахминан 2000-2005 йиллардаги Қозоғистон ва Туркия мамлакатларидаги вазиятни билан таққослаш мумкин, бу эса тез ўсиш суръатларини шакллантиради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, замонавий озиқ-овқат ритейлининг энг юқори улуши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 10,8 фоизни, бутун Ўзбекистон бўйича эса – 6 фоизни ташкил этади.

«Асосий сценарий бўйича замонавий чакана савдо бозори ўсиб боради ва бизнинг ички ҳисоб-китобларимизга кўра, 2026 йилга бориб, 15,7 трлн.  сўмни ташкил этади”,  дейди Роман Сайфулин.

Ушбу сценарий бозор конъюнктураси ва тарихий ўсиш нуқтаи назаридан энг эҳтимолий ҳисобланади.  Ривожланиш Қозоғистон ва Туркия бозорларидаги ўхшаш даврларни жуда ҳам аниқ такрорлайди. Шу сабабли, компания ҳисоб-китобларига кўра, замонавий савдо улуши деярли икки баробар – 2021 йилдаги 6 фоиздан 2026 йилга бориб, 10,9 фоизгача ошиши керак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин