Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон замонавий иссиқхона яратиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион доллар ажратади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон замонавий иссиқхона яратиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион доллар ажратади

2021 йил август ойининг биринчи ва охирги ўн кунлигида Ўзбекистонда иккита ҳужжат имзоланди. Ушбу ҳужжатларга кўра,  замонавий иссиқхоналар яратиш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун жами 100 миллион доллар ажратилади, деб хабар бермоқда EastFruitнинг ўзбек жамоаси.

Имзоланган ҳужжатларнинг биринчиси, иссиқхона массивларини барпо этиш ва аҳоли хонадонларида иссиқхоналар ташкил этишни молиялаштиришга Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 40 миллион доллар эквивалентида маблағ ажратилишини назарда тутади. Бу маблағ ҳисобидан кичик ва оилавий тадбиркорлик субъектларига майдони 10 сотихдан 50 сотихгача бўлган замонавий иссиқхоналар яратиш учун имтиёзли кредитлар берилади. Кредит муддати 7 йилгача бўлиб, унинг фоизлари Ўзбекистон Марказий банкининг асосий ставкаси бўйича тўланади (ҳозирги кунда – 14%). Мазкур шартлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августда қабул қилинган аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланган.

Иккинчи ҳужжатга мувофиқ, республиканинг Сурхондарё вилоятида иссиқхоналар яратиш лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 60 миллион доллар ажратилади. Президентнинг 2021 йил 23 августдаги Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ:

– Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан лимон етиштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 10 миллион доллар эквивалентидаги маблағ ажратилади, яъни ушбу маблағлар мазкур ҳудудда  лимон етиштириш учун иссиқхона хўжаликларини ташкил этишга йўналтирилади;

– халқаро молия институтларининг қарз маблағлари ҳисобидан 2021-2022 йилларда Сурхондарё вилоятида замонавий иссиқхоналар яратиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 50 миллион доллар эквивалентидаги маблағ ажратилади.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикасида замонавий иссиқхоналар яратиш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун жами 100 миллион доллар ажратишни назарда тутувчи икки ҳужжат қабул қилинди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин