17 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қирғизистон Республикаси Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникация вазири Гулмира Абдуалиева билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Читайте также: Ўзбекистонда маҳсулотларни халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизими жорий этилмоқда
Икки мамлакат вазирлари бошчилигидаги делегация вакиллари мамлакатларимиз ўртасида транспорт-коммуникация алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Ўш – Саритош – Иркештом автомобиль йўли бўйлаб, ўрганиш ва тадқиқот ишларини ўтказишмоқда. Хусусан, делегация аъзолари «Иркештом» чегара божхона постининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон – Тошкент мультимодал транспорт коридори салоҳиятини кенгайтириш, унинг имкониятларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда. Хусусан, Чийирчиқ, Талдиқ, Тонмурун довонлари ва Саритош пунктига ташриф буюрилди.
Учрашув давомида вазирлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича битимлар доирасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!