Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон Ақтау денгиз савдо порти (Қозоғистон) орқали юк жўнатиш имконига эга бўлади
Янгиликлар

Ўзбекистон Ақтау денгиз савдо порти (Қозоғистон) орқали юк жўнатиш имконига эга бўлади

Ақтау денгиз порти (Қозоғистон) раҳбарияти юк ташиш бўйича Ўзбекистон компанияларининг аризаларини қабул қилишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Айни масала юзасидан Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги бош консули ва “Актау тижорат денгиз порти НК» АЖ бошқаруви раиси Абай Турикпенбаевнинг учрашуви чоғида келишувга эришилган.

Учрашув чоғида Ўзбекистон маҳсулотларини Ақтау порти орқали яқин ва узоқ хориж мамлакатларига ташиш масалалари муҳокама қилинди.

Ақтау (Қозоғистон) денгиз порти Каспий денгизининг шарқий қирғоғида, бир қанча халқаро транспорт йўлаклари кесишган ерда жойлашган бўлиб, қуруқ юклар, нефть ва нефть маҳсулотларини Эрон, Туркия, Россия, Озарбайжон, Туркманистон йўналиши бўйича йилига 12 ой ва 24 соат давомида шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга ҳамда бошқа мамлакатларга ташиш имконини беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин