Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада нишали кечки резаворларга талаб ўсиб бормоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовада нишали кечки резаворларга талаб ўсиб бормоқда

Октябрь ойининг бошида Молдовада қора мевали рябина йиғим-терими якунланди, ўтган ҳафта чаканда ва гожи ҳосилининг оммавий йиғим-терими бошланди. Фермерларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда ҳосил ўтган қурғоқчилик йили натижаларига нисбатан ўнлаб фоизга кўп бўлади. Шу билан бирга, нишали қуруқ резаворлар сифатига ёғингарчилик туфайли кечки қулупнай ва малина плантацияларида авж олган замбуруғли касалликлар камроқ зарар етказди.

«Pomusoarele Moldovei» –   резавор етиштирувчилар ассоциацияси мутахассисларининг кузатувларига кўра, нишали резаворлар бўйича таклиф сезиларли ўсишига қарамай, уларга бўлган талаб ва нархлар ўтган йилга нисбатан пасаймаяпти. Ички бозор воқеликларига келсак, бу маҳсулотларнинг белгиланган улгуржи нархлари ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бироқ, Кишиневнинг ҳафта охиридаги мева-сабзавот бозорлари ва ярмаркаларида, шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг ихтисослашган гуруҳларида резавор етиштирувчи фермерлар наъматакни  25-30 лей/кг (1,41-1,70 $/кг), чилонжийдани – 40 лей/кг (2,27 $/кг), чакандани – 100-120 лей/кг (5,67-6,8 $/кг) нархида таклиф қилишмоқда.

Резавор ассоциацияси вакилларининг сўзларига кўра, Молдова ички бозорида нишали кечки резаворлар ва уларнинг крафт-қайта ишлаш маҳсулотлари (чаканда ва наъматак мойи, пюре ва резавор-асал купажлари)га бўлган талаб мавсумий ёзги резаворларга талабга нисбатан анча барқарордир. Қолаверса, талаб кам даражада истеъмолчиларнинг тўлов қобилиятига боғлиқ. Бундан ташқари, яқинда Молдованинг баъзи шимоли-ғарбий вилоятларидаги резавор етиштирувчи фермерлар томонидан Польша ва Руминияга резавор етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар айрим нишали резаворлар (чаканда, гожи)нинг нархлар даражасини қўллаб қувватловчи омил бўлади.

Айни пайтда «Pomusoarele Moldovei» ассоциацияси аъзоларининг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда нишали кечки резавор плантацияларининг умумий майдони 300 гектар яқинни, жумладан, чаканда майдони – 200 гектарга яқинни ташкил этади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин