Молдова мева-сабзавот бозори операторларининг таъкидлашича, 2021 йил сентябрь ойининг ўрталаридан бошлаб, мамлакатда мева сақлаш учун совутиш қурилмаларига талаб тез ўсиб бормоқда. EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, бунинг кўп сабаблари бор.
Биринчи ва асосий сабаб – республикада боғдорчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликларининг аксарияти олманинг кузги навларини йиғиб олишга ўтмоқда. Шу билан бирга, бир томондан, саноат олмаси баҳосининг турғунлиги фонида кўплаб фермерлар ўз тактикасини ўзгартиряпти: улар биринчи навбатда, сифатлироқ десерт олмаси ҳосилини йиғиш ва сотишга эътибор қаратишга ҳаракат қилмоқда. Бошқа томондан, бу маҳсулотларга яқин келажакда савдогар-экспортёрлар томонидан талаб ҳали катта эмас. Шунга кўра, фермерлар юқорироқ сифатли олманинг асосий ҳажмини узоқ муддат сақлаш учун жойлаштирувчи дилерларга сотишга ҳаракат қилишмоқда. Шу мақсадда улар иложи борича (ва улгуржи сотувчилар сўровлари билан) меваларни саралаб, харидорлар базасига етказиб беришади. Бундай ҳолда улгуржи нарх, масалан, сараланган «Гала Бакей» олмаси учун тараларсиз 7 лей/кг га (0,4 доллар)ча бориши мумкин.
Ҳолбуки, Молдова бозорида олманинг «Гала» гуруҳи навлари нархи, мана, учинчи ҳафтадирки, 5,0-5,5 лей/кг (0,28-31 доллар/кг) оралиғида ўзгариб турибди.
Шу билан бирга, кўплаб боғбонлар худди аввалгидек, тўғридан-тўғри боғдан олма сотишга умид қилишмоқда ва сотувчилардан сўровлар тушишини кутишяпти. Бироқ, сўровлар фаоллиги паст, чунки, таклиф талабдан сезиларли даражада ошади. Натижада, яхшигина олма, масалан, «Гала Маст» боғда сақланиши учун у харидор томонидан 3,5-4,5 лей/кг (0,20-0,25 доллар/кг) нархида экспорт қилиш ва саралаш шарти билан сотиб олиниши мумкин.
«Музлатгичдан жой олиш учун» фермерлар ўртасида рақобат кучайишининг яна бир сабаби шундаки, йиғим-теримдан кейинги инфратузилмаси ривожланган баъзи боғдорчилик корхоналари ўз маҳсулотларини йиғиш/саралашга эътибор қаратмоқда ва улар ўз базаларини олманинг ташқи экспортёрлари учун ёпиб қўйган. Боз устига, мамлакатда кечки олмалар, жумладан, «Айдаред» каби арзон навлар ҳосили юқори бўлади. Энг сифатли ушбу маҳсулотлар учун мева сақлаш омборларидаги қувватларнинг маълум қисмини захиралашга тўғри келади.
Ваниҳоят, октябрь ойида кечки олхўри ва кечки навли хўраки узум етиштирувчиларнинг (жумладан, «Молдова» навлари) музлатгичлар учун даъвогарлар сафига қўшилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Шунинг учун бозор иштирокчилари мева сақлаш имкониятлари етишмаслигини ҳис қилишмоқда, гарчи, Молдова мева сақлаш омборлари билан яхши таъминланган давлатлардан бири бўлса-да.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!