#FTrade Club – 2021 лойиҳаси 2021 йилнинг 2-3 декабрь кунлари мева-сабзавот бизнесининг барча иштирокчиларини қизиқтирадиган учта тадбирни ўтказади.
#FTrade Club – 2021 доирасида:
«Ритейл форум – 2021» биринчи халқаро конференцияси;
12-халқаро Савдо форуми;
“Украина мева-сабзавотлари – 2021. Янги инвестицион имкониятлар” деб номланган 17-халқаро конференция;
#FtradeClub – 2021 резидентлари нималарга эга бўлишади?
- Етакчи чакана савдо тармоқлари ва бошқа тарқатув каналлари орқали асосий мева, сабзавот ва резаворларни сотиш ҳажми – илк бор ва эксклюзив равишда «Ритейл форум – 2021» доирасида.
- Мева-сабзавотчилик бизнесининг асосий сармоявий нишалари ва имкониятларини конкрет деталлар билан рақамли баҳолаш.
- Украина мева-сабзавот бозори ҳақида эксклюзив таҳлилий маълумотларнинг тўлиқ тўплами.
- 2021/22 йилги мавсумда Украинада мева-сабзавот етиштириш ва нархлар прогнози
- Сабзавот, мева ҳамда резавор етиштирувчиларнинг етакчи миллий ва минтақавий супермаркетлар тармоқлари, мева-сабзавот экспортёрлари ва импортёрлари билан тўғридан-тўғри музокаралари.
- Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА)нинг кооперация тамойиллари бўйича биринчи савдо платформаси тақдимоти – ҳатто кичик фермерлар учун ҳам супермаркетлар тармоғи ва экспорт бозорларига киришнинг калити ва тадбирлар залининг ўзида шартномалар тузиш имкониятидир.
#FtradeClub кимлар учун қизиқ?
- Йирик ва кичик боғбонлар, сабзавот етиштирувчилар учун, чунки, у бозорларга чиқиш ва бизнес самарадорлигини ошириш имконини беради;
- Ўз бизнесини диверсификация қилмоқчи бўлган ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш ва / ёки қайта ишлашни бошламоқчи бўлган донли ва мойли экинларни етиштирувчилар учун;
- Бизнеснинг бошқа йўналишидаги инвесторлар, айниқса, ер сотиб олиш имконияти фонида юқори рентабелликка эга бўлган фойдали инвестиция имкониятларини изловчилар учун!
- Кредитлаштириш ва истиқболли қарз олувчиларга янги соҳаларни қидираётган банклар ва молия ташкилотлари учун;
- Мева-сабзавот секторида ўз бизнеси бенчмаркингини ўтказа оладиган ва ривожланиш учун янги имкониятларни аниқлайдиган, шунингдек, залнинг ўзидаёқ янги юқори сифатли товар етказиб берувчиларни топиш имкониятига эга бўлган супермаркетлар тармоқлари учун;
- Етказиб берувчилар ва харидорлар ўртасида кўплаб алоқаларни ўрнатиш имконига эга бўлган улгуржи савдо вакиллари ва трейдерлар учун;
- Эксклюзив бозор таҳлиллари ва потенциал харидорларнинг кўплаб алоқаларини ола биладиганлар, яъни ускуна, МТР ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг етказиб берувчилари учун.
EastFruit лойиҳаси тадбирнинг ҳамкори ҳисобланади.
Дастлабки дастур бу ерда.
Лойиҳа тафсилотлари ўрин олган ва иштирок этиш учун ариза жойлаштириладиган расмий саҳифа бу ерда: http://fruit-inform.tilda.ws/ftradeclub
Тадбир ўтказиладиган жой: «Петровский Бровар», Бровар шаҳри, «Переяславский путь», 131 (Киевдан 5 км лик масофада)
#FTrade Club – 2021да қатнашиш бўйича саволлар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин:
+380 96 5836323 – Евгений Кузин, [email protected]
+380 96 4337857 – Александр Хорев, [email protected]
+380 96 1319287 – Александра Манько, [email protected]
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!