Бош саҳифаЯнгиликларКуз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади
Янгиликлар

Куз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

Куз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналиши бўйлаб темир йўл қурилиши лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган.  Қирғизистон ҳукумати буни “мустақиллик йилларидаги энг йирик лойиҳа” деб атади.

Янги темир йўл қурилишининг кузда бошланиши 20 май куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилинди.

Қирғизистон ҳукумати 2022—2026 йилларда мамлакат темир йўл транспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини тасдиқлади, деб ёзмоқда “Gazeta.uz”.

«Темир йўл тармоғини ривожлантириш Вазирлар Маҳкамасининг устувор йўналишларидан биридир.  Кузда мустақиллигимиз тарихидаги энг йирик лойиҳа – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл қурилишини бошлаш режалаштирилган. Ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш зарур”, деди Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров.

Хитойни Марказий Осиё давлатлари билан боғловчи темир йўл линиясини қуриш лойиҳаси 20 йилдан зиёд вақтдан бери муҳокама қилиб келинмоқда. Бир неча йўналиш бўйича вариантлар кўриб чиқилди: Хитойдан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга, сўнгра Туркманистон, Эрон ва Туркияга борувчи йўналишлар шулар жумласидандир. Томонлар колея кенглиги, шунингдек, баланд тоғли, етиб бориш қийин бўлган ҳудудлардан ўтувчи магистрални қуриш нархи ва унинг йўналиши бўйича келишувга эриша олмаётган эди.

2021 йилнинг май ойида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги темир йўл лойиҳаси бўйича дала- тадқиқот ишлари эпидемиологик вазият барқарорлашгач бошланишини маълум қилган эди.

Учрашувда томонлар мазкур лойиҳани молиялаштириш ва биринчи навбатда, темир йўл қурилиши йўналишларини белгилаш масаласини ҳал этишда умумий консенсус топиш зарурлигини қайд этишди.

Ўзбекистон томони 280 км узунликдаги Торугарт-Арпа-Қўш-Добо-Макмал-Жалолобод йўналишининг Қирғизистон қисми бўйича оптимал вариантни қўллаб-қувватламоқда.

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси (ТИА) ни фаол муҳокама қилаётгани ҳақида айтди.

Йўл уч давлатга тааллуқли. Менимча, бу бизнинг умумий ишимиз.  Умумий иш биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан амалга оширилиши керак.  Бу йўлни Хитойнинг якка ўзи молиялаштиряпти, деб айтмаган бўлардим”, деди у.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин