Бош саҳифаЯнгиликларХитойдан Ўзбекистонга янги темир йўл йўналиши очилди
Янгиликлар

Хитойдан Ўзбекистонга янги темир йўл йўналиши очилди

Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигида Хитойнинг шарқий провинцияларини Марказий Осиё билан боғловчи янги юк ташувчи темир йўл йўналиши ишга туширилди, дея хабар бермоқда Аsia-Plus Podrobno.uz ҳаволасига таяниб.

Юк поезди 13 август куни Уси шаҳридан (Цзянсу провинцияси, Шарқий Хитой) жўнаб, Марказий Осиёга йўл олди. Поездда умумий бозор қиймати 30 миллион юан (тахминан 4,4 миллион доллар)лик 1000 тоннадан ортиқ юк ташилмоқда.

Поезд Ўзбекистон ва Қозоғистонга тахминан 20 кунда етиб боради.

«Уси шаҳрининг Ғарбий вокзали қошидаги логистика паркида қайд этилишича, пандемия бошланганидан сўнг маҳаллий ташқи савдо корхоналари товарлар экспортида қийинчиликларга дуч кела бошлади ва янги юк ташувчи темир йўл йўналиши пайдо бўлиши ушбу корхоналар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда«, дея қайд этилади мазкур хабарда.

Шу билан бирга, сўнгги ҳафталарда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси бўйича фаоллик бироз кучайган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ҳамда икки давлат ҳукуматининг бошқа бир қатор расмийлари мазкур лойиҳа юзасидан баёнот беришган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин