Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида нафақат транспорт логистикаси, балки Ўзбекистон орқали товарлар етказиб бериш билан шуғулланувчи логистика марказларини ҳам яратади, деди 23 май куни “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.
У, шунингдек, Хитой билан ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этилишини ҳам қайд этди.
“Хитой томони “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти иштирокидаги “Ўзжелдорконтейнер” компанияси билан ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этиш, шунингдек, контейнер ташувларини ташкил этишни режалаштирмоқда”, деди вазир.
Бундан ташқари, вазир Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли қурилишининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш якунланганини маълум қилди, деб ёзмоқда «Xabar.uz».
Аввалроқ Хитойда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзиньпин 41 ҳужжат, жумладан, мультимодал логистика марказини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаган эди. Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти негизида локомотив паркини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича келишув имзоланган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!