Қўшма Штатларнинг ғарбий томонларида юзага келган қурғоқчилик фермерларни кескин чораларни қўллашларига мажбур қиляпти. Бу ҳақда Fruit-inform Америка агропортали agdaily.com га таяниб хабар беради.
Табиат қишлоқ хўжалиги соҳасида доимо муҳим ҳал қилувчи ўрин тутади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қиладиганлар буни яхши биладилар. Экин-тикин вақтида кўнгилдагидек ҳосил олиш илинжида боғ ва дала ишлари рисоладагидек, бекаму кўст амалга оширилса-да, кутилмаганда келадиган инжиқ об-ҳаво барча саъй-ҳаракатларни чиппакка чиқариши мумкин. Худди шу ҳолат АҚШ ғарбидаги фермер ва ер эгаларини ташвишга солмоқда.
Шунингдек ўқинг: Австралиянинг бодом етиштириладиган боғларида чанглантириш билан роботлар шуғулланади. (Видео)
Калифорнияда боғбонлар бутун ёз бўйи давом этиши хавфи кутилаётган қурғоқчилик шароитида мавсумий ишлар борасида жиддий бир тўхтамга келишлари керак бўлади.
Айрим бодом етиштирувчилар плантацияларини чопиб ташлаяптилар. Ҳолбуки, кўчатлар кўп сув талаб қилади. Энди унинг ўрнига қурғоқчиликка чидамли бўлган бошқа кўчатларни экиш ҳақида бош қотиришлари керак бўлади.
Аввалига АҚШнинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021 йил бодом ҳосили рекорд даражасида бўлиши башорат қилинган эди. Бироқ сув муаммоси ва суғоришга ишларига сарфланган харажатлар боғбонларнинг шаштини тушириб юборди.
The Weather Channel маълумотларига қараганда, ҳозирги қурғоқчилик АҚШда шу юз йиллик ичида энг катта қурғоқчиликлардан бири бўлиб, ундан яқин орада қутулишнинг иложи йўқ.
Кўпинча бу муаммо давлат сув омборлари учун зарур қўшимча намликни ҳосил қиладиган баҳорги қорларнинг ёғмаётгани билан боғлиқ бўлмоқда. Тинч океани институтининг иқлим ва сув ресурслари бўйича олими Питер Глейк иссиқ ҳаводан қор қоплами май ойи охирларига бориб деярли ғойиб бўлди. Бу ўртача ҳисоблаганда 2 ойга эртароқ юз берган ҳолатдир деб фикр билдирди.
Вазият шунчалик ачинарли аҳволда эканидан ҳатто Калифорния губернатори Гевин Ньюсом май ойидаги кескин қурғоқчилик ҳақида оммага эълон қилди. Умумий ҳисобда 58 округдан 41 тасида қурғоқчилик сабаб оғир аҳволга тушиб қолган. Шу билан бирга, Ньюсом зудлик билан қурғоқчиликка қарши чоралар ва етарли сув миқдорини ушлаб туриш учун 5,1 млрд долларлик узоқ муддатли инвестиция киритишни таклиф қилди.
АҚШнинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги, шунингдек, Аризона университетининг қишлоқ хўжалигига оид чоп этилган тадқиқотлари натижаси шуни кўрсатадики, қурғоқчилик ёғингарчилик ўртасида узоқроқ давом этган ва бу кейинги 50 йил мобайнида Қўшма Штатларнинг ғарбий қисмида ёғингарчилик давомийлиги ва ёғин миқдорини барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!