Бош саҳифаЯнгиликлар«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» — Сизни EastFruit’нинг конференциясида иштирок этишга таклиф қиламиз!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» — Сизни EastFruit’нинг конференциясида иштирок этишга таклиф қиламиз!

Замонавий HortiTech — маҳсулотларнинг юқори сифати, ресурсларни тежаш, харажатлар ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш демакдир.

Мева-сабзавот бизнесининг қайси рақамли технологиялари соҳа келажагини бугунданоқ шакллантирмоқда?  Ўзбекистон мева-сабзавот бизнеси янада барқарор, экологик соф ва самарали бўлишига хизмат қилувчи омил нимада?

Метеостанциялар, сенсорлар, дронлар, ер ости томчилатиб суғориш, фертигацияни назорат қилиш тизимлари, иссиқхоналар, нетхаузларнинг юзага чиқмаган имкониятлари, биологик хавфсизлик, пулинг, қадоқлаш ва логистика йўналишидаги янгиликлар, қуёш панеллари, суғориш ва агровольтаика — бу мавзулар мева-сабзавот бизнеси иштирокчиларини бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Биз ушбу соҳа мутахассисларини 2023 йил 23 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» деб номланган конференцияда иштирок этишга чорлаймиз. Мазкур тадбир EastFruit жамоаси ташаббуси билан Молдова қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) билан ҳамкорликда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FАО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ташкил этилади.

Конференция ўтказиладиган жой: Panarams Таshkent меҳмонхонаси, RADISSON Individuals аъзоси, манзил: Тошкент шаҳри, Бойқўрғон кўчаси, 2-уй.

Конференция спикерлари сифатида FАО экспертлари,  Италия, Латвия, Украина, Молдова, Грузия, Ўзбекистон ва Тожикистондан тармоқ  мутахассислари ва соҳа вакиллари қатнашади.

Конференцияда ўзбекистонлик ва хорижлик мева-сабзавот етиштирувчилар ҳамда трейдерлар,  асбоб-ускуналар ва моддий-техник ресурслар етказиб берувчилар, шунингдек, ритейл ва HortiTech сектори вакиллари иштирок этади. Тадбир доирасида замонавий технологияларнинг мини-кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

Конференцияда иштирок этиш тасдиқланган рўйхатдан ўтиш (жойлар сони чеклангани сабабли, EastFruit жамоаси иштирокчиларнинг рўйхатга олинишини индивидуал равишда тасдиқлайди) шарти билан бепул. Рўйхатдан ўтиш — УШБУ ҲАВОЛАДА.

Конференцияда FАО инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак боғдорчилик ва сабзавот етиштириш технологияларига оид муҳим ишланмалар ҳамда уларнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун қандай янги имкониятлар эшигини очиши мумкинлиги ҳақида сўз юритади.

Ер ости томчилатиб суғориш Ўзбекистоннинг бутунбошли мева-сабзавот бизнесини тубдан ўзгартириши, сув, ўғитлар, ўсимликларни ҳимоялаш воситаларини тежаш, ҳосилдорлик ва маҳсулот сифатини кескин ошириш имконини беради. Импульсли ер ости томчилатиб суғориш эса ижобий натижани янада кучайтиради!

FАОнинг молдовалик халқаро маслаҳатчиси Сергей Алба минглаб гектар майдонларда бундай тизимларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тажрибасига эга бўлиб, у ўзининг амалий билимлари билан бажонудил ўртоқлашмоқчи! Эксперт, шунингдек, биохавфсизлик бўйича янгиликлар ҳақида сўз юритиб, кўп ҳолларда биохавфсизлик кимёвий моддалардан фойдаланишдан ҳам арзонроқ ва самаралироқ бўлиши мумкинлигини исботлаган ҳолда мавжуд мифларни йўққа чиқаради.

Боғ ёки далада метеостанциялар, кўп сонли сенсорлар, датчиклар ва қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимлари билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида FАОнинг Украинадаги халқаро маслаҳатчиси, фан номзоди Ольга Лялюк сўзлаб беради.

FАОнинг грузиялик халқаро маслаҳатчиси Мариам Салдадзе серқуёш Ўзбекистон учун аҳамиятли агровольтаика деб аталувчи технология истиқболларини кўрсатиб беради. Бу иккитаси бирда бизнес — қуёш панеллари электр энергиясини ҳам ишлаб чиқаради ва боғ ёки резавор плантацияларини офтоб уришидан, ҳатто дўлдан ҳам ҳимоялайди.

Дарвоқе, Ўзбекистонда қуёшли кунлар кўп, шунинг учун олис боғ ва далаларда суғориш насосларини ишлатиш учун электр симларини тортишга катта маблағ сарфламаслик, дизель генераторлари ёки электр энергиясига харажат қилмаслик учун ҳозирданоқ қуёш энергиясидан унумли фойдаланилмоқда. FAОнинг ўзбекистонлик маслаҳатчилари Дарья Ильина ва Наврўз Хуррамовлар боғдорчилик ва сабзавотчиликда қуёш энергиясидан фойдаланиш имкониятлари ҳақида батафсил сўз юритишади.

Минтақада иссиқхона бизнесининг энг таниқли экспертларидан бири, LATVIJAS DARZNIEKS  ассоциацияси вакили, латвиялик Марите Гайлите иссиқхона комбинатлари йўл қўймаслиги керак бўлган хатолар ва иссиқхона бизнеси муваффақиятининг асосий омиллари ҳақида гапиради. У,  шунингдек, ёпиқ ер, албатта, иссиқхона бўлиши шарт эмаслиги ва у ерда нафақат сабзавотлар, балки бошқа экин турларини ҳам етиштириш мумкинлиги ҳақида сўз юритади. Масалан, нетхаузлар Ўзбекистон учун жуда қизиқарли йўналиш бўлиши мумкин.

Иссиқхонада бутун йил давомида юқори сифатли қулупнай ҳосилини олиш мумкинми? Ҳа, буни Ўзбекистон иқлим шароитида амалга ошириш мумкин. FАОнинг тожикистонлик халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов иссиқхона бизнеси учун ресурс тежовчи интеллектуал технологиялар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради.

Ўзбекистонда қадоқлаш ва логистика қиммат, мазкур мамлакат экстремал иқлимга эга, бу эса катта йўқотишларга ва маҳаллий етказиб берувчиларнинг рақобатбардошликни бой беришига олиб келади. FАОнинг грузиялик халқаро маслаҳатчиси Федир Рыбалко пулинг бу муаммоларни қандай ҳал этишини тушунтириб беради. Шу билан бирга, у барча хоҳловчиларга бизнес-ғоя тақдим этади.

Пуркагич ўрнига дрон? Дрон муаммони тез аниқлаш ва локализация қилишнинг самарадор усули бўла оладими? Ҳа, биз Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш борасидаги чекловлардан хабардормиз, лекин, бу масала тез орада ҳал этилиши мумкин. Айниқса, FАО халқаро маслаҳатчиси ва ушбу соҳадаги энг йирик компаниялардан бири — Украинадаги Dron.UA асосчиси Валерий Яковенконинг тақдимотидан сўнг, бу масалага алоҳида эътибор қаратилиши эҳтимоли катта. Ҳа, Украинада дронлар бугун aгробизнесдаги кўплаб ечими йўқ муаммоларни ҳал қилмоқда!

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференциянинг тўлиқ дастури билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Конференцияда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш очиқ. Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола – БУ ЕРДА.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин