Бош саҳифаЯнгиликлар«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!
ВидеоДолзарбМахсусЯнгиликлар

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

Метеостанциялар, сенсорлар, дронлар, ер ости ва импульсли томчилатиб суғориш, фертигация назорати тизимлари, ёпиқ ерда маҳсулот етиштириш усулларининг ноаниқ имкониятлари, нетхаузлар, биохавфсизлик бўйича янгиликлар, пулинг, қадоқлаш ва логистика, суғориш ва агровольтаика учун қуёш панелларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш — ушбу мавзуларда тақдимотлар ва самарали замонавий усуллар таҳлил қилинган, шунингдек, амалий тавсиялар ва ушбу технологияларнинг Ўзбекистон агробизнесига иқтисодий ҳамда экологик барқарорлик нуқтаи назаридан таъсири баҳоланган «HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» номли халқаро конференция видеосини ўтказиб юборманг.

Конференция EastFruit жамоаси ташаббуси билан  Молдова қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (FARM) ва Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) ҳамкорлигида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида жорий йилнинг 23 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Мева-сабзавот бизнесини ўзгартирувчи қандай рақамли яшил технологиялар мавжуд?

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО, Рим) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмакнинг тақдимотидан буни билиб оласиз.

Ер ости ва томчилатиб инверсион суғориш Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесини тубдан ўзгартириши мумкин!

Қандай қилиб? Жавобни ФАО  халқаро маслаҳатчиси Сергий Албанинг (Молдова) видеотақдимотидан топасиз.

Метеостанциялар, датчиклар ва қарор қабул қилиш тизимлари – мазкур технологиялар яқин йилларда Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесининг рентабеллиги ва барқарорлигини оширишда устувор йўналишлардан бирига айланиши мумкин.

Нега? Бу ҳақида БМТ ФАО (Украина) халқаро маслаҳатчиси Ольга Лялюк ва «Amudario Research» илмий-тадқиқот гуруҳининг вакили Сухробжон Зиёев батафсил сўзлаб беришади.

Ўзбекистонда иссиқхоначиларнинг асосий хатолари ва қандай қилиб бунинг олдини олиш мумкин? Қандай омиллар муваффақиятни таъминлайди?

LATVIJAS DĀRZNIEKS ассоциацияси вакили Марите Гайлите (Латвия) конференция давомида энг сўнгги маълумотлар билан ўртоқлашади.

Иссиқхона нафақат сабзавот етиштиришда: иссиқхона бизнесидаги ресурс тежовчи интеллектуал технологиялар.

Улар ҳақида БМТ ФАО  халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов (Тожикистон) батафсил сўзлаб беради.

Ёпиқ ер фақат иссиқхона эмас. Ўзбекистон учун нетхаузлар ва уларнинг турлари, ёпиқ ерларнинг бошқа имкониятлари.

Конференция давомида ЛATVIJAS DĀRZNIEKS ассоциацияси вакили Марите Гайлите (Латвия) ушбу мавзуни очиб беради.

Пулинг Ўзбекистонда қадоқлаш ва логистика муаммоларини қандай ҳал этади?

БМТ ФАО халқаро маслаҳатчиси Федир Рыбалко (Грузия) ушбу мавзуни очиб беради ва картон ҳамда ёғоч нархлари ҳаддан зиёд юқори бўлган, пулинг тизимларидан фойдаланиш етарлича ривожланмаган Ўзбекистон учун мазкур муаммонинг долзарблигини тасдиқлайди.

Боғлар, узумзорлар ва сабзавотларнинг биохавфсизлиги — қўллаш амалиётидан мисоллар бўйича мавжуд мифлару нотўғри тушунчаларга чек қўямиз.

Қандай қилиб? Жавобни БМТ ФАО халқаро маслаҳатчиси Сергий Албанинг (Молдова) видеотақдимотидан топасиз.

Ўзбекистонда резавор ва данакли мевалар етиштиришда агровольтаиканинг истиқболлари қандай?

Бу ҳақида БМТ ФАО халқаро маслаҳатчиси Мариам Салдадзе (Грузия) батафсил гапириб беради!

Ўзбекистон боғдорчилиги ва сабзавотчилигида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш истиқболлари қандай?

БМТ ФАО маслаҳатчиси Наврўз Хуррамов (Ўзбекистон) бу мавзуни батафсил ёритади.

Боғдорчилик ва сабзавотчиликда учувчисиз технологиялар қандай қўлланади? Дронлар турлари, спектрал таҳлил, ўсимликларни ҳимояловчи воситаларни қўллаш ва бошқа имкониятлар.

БМТ ФАО халқаро маслаҳатчиси, Drone.ua сайти ҳаммуассиси ва бошқарувчи ҳамкори Валерий Яковенко (Украина) шулар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

«Конференцияда тақдим этилган барча технологиялар амалиётга жорий этишга тўғри ёндашув шарти билан Ўзбекистон учун катта миқдорда сув ресурсларини тежаш, ўғитлар ва ўсимликларни ҳимояловчи воситалар нархини пасайтириш имконини беради. Бу эса атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатади, маҳсулотлар сифати ва транспортабеллик имкониятини кескин яхшилайди, шу билан бирга маҳсулот етиштириш ва логистикада харажатларни камайтириш имконини беради», дейди ФАО инвестицион департаменти иқтисодчиси ва лойиҳа менежери Андрий Ярмак.

Сизни EastFruit Халқаро ахборот-таҳлилий платформаси каналидаги видеони томоша қилишга таклиф этамиз, шунингдек, конференция мавзуси ва тақдимотларидан қайси бири сизда катта қизиқиш уйғотганини видео остидаги изоҳларда ёзиб қолдиринг!

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин