Буюк Британиянинг Хартфордшир шаҳрида яшовчи Дуглас Смит бир туп ўсимликдан энг кўп помидор ҳосилини олиш бўйича жаҳон рекордини янгилади. 2021 йилнинг сентябрь ойида Дуглас помидор ҳосилини йиғаётганда, бир тупдан 1269 дона черри помидорини олди. Зеро, у бу сафар қўшимча 839 дона кўпроқ черри етиштириб, ўз рекордини янгилади. Аввалги рекорд 488 та эди ва бу кўрсаткич 10 йилдан зиёд вақт давомида янгиланмаган. Бу ҳақида Fruit-inform.com hortidaily.com ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.
«2020 йили мен оғирлиги 3,106 кг (6,85 фунт)лик энг катта помидорни етиштириш орқали Буюк Британия рекордини янгиладим. 2021 йилда эса яна бир рекордни ўрнатишга қарор қилдим», дейди Дуглас қайта ариза топширар экан.
Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Хитой гилос импортини жаҳондаги барча мамлакатлар импортидан уч баробар оширди!
Деярли 10 йил давомида америкалик Ден Сазерленд 10 фунт-у, 12,7 унция (4,896 кг) оғирликдаги помидорни ўстиришга муваффақ бўлган ва бу борада биринчиликни ушлаб турган эди.
Фақатгина Буюк Британия учун рекорд ўрнатиш билан кифояланмай, IT-менежер Дуглас жаҳон бўйича биринчи бўлиш учун помидор етиштириш усулларига таҳлилий ёндашди. Турли илмий ишларни ўрганиб, лабораторияда текшириш учун тупроқ намуналарини олди, бу эса унга ерни керакли миқдордаги ўғит билан озиқлантириш ва самарали ҳосил олиш имконини берди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!