Бельгия супермаркетлар тармоқлари Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан воз кечишга қарор қилди.
Бельгиянинг «Belga» ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия Украина ҳарбий ҳаракатлар бошлагач, ушбу мамлакат товарлари маҳаллий супермаркетлар пештахталаридан олиб ташланмоқда.
«Анадолу” агентлиги маълумотларига кўра, машҳур Аldi ва Cаrrefour тармоқлари дўконларида Россия товарлари умуман йўқ.
Ҳар доим Россия ароғи ва бошқа маҳсулотларини харид қилиш мумкин бўлган Delhaize маркетлари мазкур товарларни сотишдан бош тортмоқда ва буни Россиядан товар етказиб бериш мураккаблашгани билан изоҳламоқда.
Ассортиментида ҳар доим Россиядан энг камида 30 хил маҳсулот бўлган яна бир чакана савдо тармоғи – Colruyt товарлар учун кейинги буюртмаларни тўхтатишга қарор қилди.
Россия товарларидан воз кечган бозор тармоқлари ўз захираларини Украинанинг муқобил товарлари билан тўлдиради.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!