Бош саҳифаЯнгиликларАҚШ Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди
Янгиликлар

АҚШ Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди

Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Ўзбекистондаги ички ва минтақавий туризмни ривожлантириш билан шуғулланувчи хусусий агротуризм корхоналари ўртасида концептуал таклифлар танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

Танловни USAID лойиҳаси яқинда асос солган «Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси» ўтказади.

“Бутун жаҳонда агротуризм қишлоқларни ривожлантиришнинг самарали воситаси эканлиги исботланди. Кичик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун қўшимча даромад манбаи бўлмиш агротуризм ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Аҳолисининг деярли ярми қишлоқда яшовчи мамлакат –  Ўзбекистонда агротуризм катта салоҳиятга эга ва у қишлоқни ривожлантиришнинг асосий двигателларидан бирига айланиши мумкин», дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Маҳаллий хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун  қўшилган қийматли агротуризм маҳсулотлари ва хизматларини яратиш борасида жамғарма концептуал таклифлар танловини эълон қилди. Бундан мақсад, савдони кўпайтириш, сайёҳлар ташрифини ошириш, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш имконини берадиган тадбирларни биргаликда молиялаштиришдир.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари – тажрибали боғбон билан суҳбат

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган USAID Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси беш йилга мўлжалланган бўлиб, танланган мева-сабзавот маҳсулотларининг барча қўшилган қиймат занжирига янги технологиялар ва бошқарув усулларини жорий этиш орқали мамлакат қишлоқ хўжалигида хусусий сектор улушининг ўсишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

«Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда қўшимча қийматли маҳсулотлар ҳажмини ошириш, хотин-қизлар ва ёшларни ишга жалб қилиш, таълим муассасаларини хусусий сектор эҳтиёжлари билан боғлаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қулай муҳит яратишга кўмак беради», дея хулоса қилди АҚШ элчихонаси. Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати – 2021 йилнинг 15 октябрь санаси.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин