Исроилнинг Ben Dor Fruits and Nurseries деб номланган оилавий компанияси қора ўрикдан тортиб, яшил пўстлоқ ва қизил мевали «тарвузсимон олхўри»гача бўлган гибрид маҳсулотларни етиштириш учун анъанавий чатиштириш усулларидан фойдаланмоқда, деб ёзди АgroTimes Теch Israel Daily нашри ҳаволасига таяниб.
Компания маҳсулотлари орасида ўзига хос ширин таъми билан ажралиб турувчи «анор-олхўри», «тарвузсимон олхўри», шунингдек, шакли томчисимон ва бироз нордон таъмли ёрқин сариқ «лимон-олхўри» ҳам бор.
Шунингдек ўқинг: Sweeta номли янги уруғсиз узум — жуда ҳам истиқболли нав
«Биз шакли ва таъми билан алоҳида ажралиб турадиган меваларни етиштирсак, супермаркетлар пештахталарида маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш имконияти борлигини кўрдик», дейди ушбу бизнеснинг директори Сефи Бен Дор.
Йиллик маҳсулот етиштириш ҳажми ўртача 2-3 тоннани ташкил этади, шунингдек, турли рангдаги, хусусан, қизил ва қора тусли ўриклар ҳам бор.
Компания 33 мамлакатда ўз дурагайларини етиштириш учун лицензияга эга.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!